Дехканов Бахадыр Батырович JaDu - Бошкариш асослари стр 3.

Шрифт
Фон

Хизмат этикаси этиканинг ажралмас асосий бир қисми бўлиб, у одамларнинг хизмат юзасидан ва бошқарувни ташкил қилиш жараёнида пайдо бўладиган ўзаро муносабатларини ифодалайди. Хизмат этикаси раҳбардан ҳаққонийликни талаб қилади. Раҳбар ходимининг қобилиятларини ва хулқ-атворини ҳаққоний баҳолаши, ҳаммага бир хилда муносабатда бўлиши, ишда ҳаммага бирдай принципиал бўлиши, яъни тартиб ҳаммага бир хил эканлигини билиши керак ва шундагина у хизмат этикасига риоя қилган бўлади.

Жамоадаги ўзаро муносабатларга манманлик, ўзига ортиқча ишонч, танқидга чидамсизлик, бошқаларга хурматсизлик каби сифатлар жуда катта зарар келтиради. Хизмат этикаси раҳбарнинг жамоадаги хурматини, авторитетини аниқлаб беради.

Хизмат этикаси бошқарувда кўпгина бошқа вазифаларни ҳам бажаради: ходимларни бирлаштиради, жамоада соғлом психологик муҳитни яратади, юқори даражадаги ишлаб чиқаришни таъминлайди ва ҳоказо.

Шу ўринда айтиш керак-ки, хизмат этикасини билишнинг ўзи камлик қилади, унга риоя қилишни хоҳлаш, ўзида шакллантириш ва унга риоя қилиш керак.

РАҲБАР ФАОЛИЯТИНИНГ

ПСИХОЛОГИК ТАРКИБИ.

Одамлар фаолиятини бошқариш ўзаро муносабатлар системасидан иборат бўлиб, ўзаро боғлиқлик, мақсадлилик, тартиблилик, натижалилик, ўзгарувчанлик ва бошқа шу каби хусусиятларга эга. Ўзаро муносабатларнинг бу хусусиятлари бошқарув системаси учун қуйидаги вазифаларни келтириб чиқаради:

Мақсад қўйиш

Ҳамкорликни ташкил қилиш

Натижалар учун жавобгарлик

Фаолият тақсимоти

Фаолиятни назорат қилиш

Фаолият мотивациясини ўрнатиш

Ўзаро алоқаларни ўрнатиш

Тарбиялаш

Ҳар қандай фаолият асосида мақсадлар мажмуаси ётади. Бу мақсадларни жамоа ва унинг аъзолари қўядилар. Умумий бўлган мақсадлар жамоа аъзолари фаолиятини кучайтиради ва бир жойга жамлаб, фаолият натижаларига йўналтиради. Раҳбарнинг бу ердаги вазифаси ҳар бир индивиднинг мақсадларини жамоа мақсадлари билан, уни эса фаолият мақсадлари билан мувофиқлаштиришдир.

Ҳамкорликни ташкил қилиш бошқарув системаси ва структурасини маълум оптимал формага киритиш, нормал амалиёт учун шароит яратиш, бошқарувнинг меъёрий алгоритмларини ишлаб чиқиш каби вазифаларни ўз ичига олади. Психологик планда бу амал психологияни ва ишчиларнинг психофизиологик хусусиятларини аниқ билишни тақозо этади. Ишчи-кадрларни уларнинг шахсий хусусиятлари ва ўзаро муносабатларини ҳисобга олган ҳолда қўйиш, яъни вазифаларни тақсимлаш, раҳбарнинг асосий вазифалари ва ютуқларидан биридир.

Раҳбар Ҳукумат ва давлатнинг ваколатдор шахси

ЭМОЦИОНАЛ ХУСУСИЯТЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ.

Раҳбарнинг эмоционал шаклланганлигини ва у юқори даражада эканлигини қуйидагилар кўрсатади:

кучли иродага эга, мақсад йўлида ички ва ташқи тўсиқларни енга олади;

ўз ишларида тиришқоқ ва сабрли,яъни узоқ вақт ва юқори савияда бир хил ва зерикарли ишни бажара олади;

ташаббускор,ташқи таъсирларсиз конструктив қарорларни қабул қилиб уларни амалга ошира олади;

кўникувчан(эгилувчан),яъни ўзгараётган шарт-шароитга кўникиш қобилиятига эга;

ўзига ва ўзгаларга талабчан,топширилган вазифанинг ижросини талаб қила олиш қобилияти мавжуд;

бардошли,оғир шароитда ҳам қониқарли ишлай олади.

қатъий,ўз вақтида ва шахсан ўзи қарор қабул қила олади.

Раҳбар ўзи билан доимо ва бевосита мулоқотда бўладиган одамларни яхши билиши керак. Бунинг учун шахсий делодан бошлаб ўрганиш керак, яъни шахсий варақа, автобиография, характеристика, меҳнат дафтарчаси каби ҳужжатларни кўриб чиқиши керак. Бу раҳбарнинг ишчини ўрганишдаги биринчи, энг зарур ва асосий иши.

Раҳбар билиши керак бўлган асосий кўрсаткичлар:

Шахснинг сиёсий-ғоявий сифатлари, ижтимоий фаоллиги даражаси;

Ишчининг касбий тайёрлиги даражаси, яъни маълум тоифадаги ишни қила олиш қобилияти, айнан шу фаолиятга бўлган иштиёқи даражаси;

Шахснинг ижтимоий-психологик сифатлари, айниқса унинг бошқа одамлар билан ишлай олиш хусусиятлари;

Ишбилармонлик сифатлари, яъни унинг ортиқча харакатларсиз, имилламасдан амалий натижаларни қисқа муддатда қўлга кирита олиш қобилияти;

Интелектуал-психологик имкониятлари, ақл ва иродаси, ижодкорлиги, ташаббускорлиги даражаси;

Юқорида айтилган қобилиятлар ва сифатларнинг намоён бўлиши учун зарур бўлган шароит ва бу қобилиятлар даражасини пасайтирувчи омиллар.

Умумий қилиб айтганда раҳбар, иш жараёни ва унинг натижаларига таъсир этувчи барча жабҳаларни билиши ва бу билимларидан фойдалана олиши керак. Раҳбар психодиагностика соҳасида моҳир бўлиши ёки ташкилоти штатига шундай одамни қўшиш имкониятини топа олиши керак.

Бу изланишлар ва ўрганишлар замирида қуйидаги саволларга жавоблар ётади:

Ким бошқара олади? танлаш;

Ким ва қайси ишни бажара олади, қобилияти қайси поғонада туришга етади? ишчиларни жойлаш;

Ким ким билан ишлай олади? ишлаб чиқариш коллективини ва ундаги ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш;

Ким келажакда бошқарув системасида маълум вазифада ишлай олади? бошқарув кадрлари резервини аниқлаш.

Одамларни ўрганишнинг кўпгина усуллари мавжуд бўлиб ҳар қайсиси ўз принцип ва назариясига эга, улардан учтасини кўриб чиқамиз:

Одамларни ўрганишнинг энг тарқаган усули бу кузатув. Бунда кузатув объекти ва кузатишдан мақсад аниқлаб олиниши, кузатув алгоритми танланган бўлиши керак;

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке