Одамларни шартли равишда икки тоифага бўлиш мумкин: ташқи муҳитга кўникувчиларва ташқи муҳитниўз қобилиятларига кўра ўзгартирувчилар.
Бу қоидани қуйидагича тушуниш мумкин: одамларнинг психологик хусусиятларини билиш ва ўрганиш асосида уларга турлича таъсир ўтказиш керак, буйруқларнинг турли шаклларида, яъни улар кутган шаклда айтилишини таъминлай олиш керак, ҳар бир ишчига шундай муносабатда бўлиш керак-ки, натижада у бор имкониятини ишга солсин.
Одамларнинг бошқа одамларни ноадекват(нотўғри) тасаввур қилиши қоидаси.Бу қоиданинг мазмунини қуйидагича тушуниш керак: бирор одам бошқа одамни унга нисбатан бирор қарор қабул қила олиш даражасида яхши ўргана олмайди, бунга сабаб эса ҳар қандай одамнинг ўз ички оламини «ҳимоя» қилишга интилишидир. Бу ҳимояни етти йўналишда амалга оширилади дейиш мумкин:
Биографик маълумотлар
Шахсий хусусиятлар
Фаолият ва амалиётга ундовчи омиллар
Шахсий алоқалар
Дунёқараш
Юқоридаги «сирларни» очишга уринган одамларга нисбатан бўлган фикрлар
Айтиш мумкин-ки, баъзида одам ўзи ҳақида маълумот бера олмайди, чунки у ўзини билмайди. Одамни ўрганишга масъулиятсиз берилган баҳолар таъсир этиши жуда кўп ҳолларда учрайди. Масалан, ақлли одамни биз то ўзимиз шахсан ҳамсуҳбат бўлгунимизга қадар илгариги масъулиятсизларча берилган баҳо таъсирида саводсиз деб ўйлашимиз мумкин. Бу айтилганларга яна баҳо берувчиларнинг ҳиссиётлари қўшилса баҳо янада нотўғрироқ бўлади.
Ўз-ўзига баҳо беришнинг ноаниқлиги қоидаси.Ҳеч қайси инсон ўзига тўлиқ адекват баҳо бериши мумкин эмас, чунки инсон эмоционал(ҳиссиётли) мавжудотдир. У ўзини яхши кўриши ёки ёмон кўриши мумкин, у ўзининг ички психологик қулайлигини сақлашни хоҳлайди, яъни ўз ғурурини, ўз ҳурмат иззатини, устига устак у ўзидаги бошқалар учун аҳамиятга эга бўлмаган баъзи бир хусусиятларини юқори баҳолаши мумкин. Ва, ниҳоят, у бошқаларнинг ёмон баҳо беришидан чўчийди, шунинг учун истар-истамас ўзининг онгида фақатгина ўзига нисбатан бўлган ҳиссиётларига мувофиқ келадиган баҳоларни сингдиради ва мустаҳкамлаб боради. Бунда у ўзига ҳаққоний баҳо беришга эмас, балки ўзига қулай бўлган баҳони қидиришга интилади. Бундай ҳолларни ҳисобга олмаслик бошқарув функцияларини издан чиқариши, нотўғри қарорлар келтириб чиқариши мумкин.
Бошқарув ахбороти маъносининг бузилиши мумкинлиги қоидаси.Бу қоиданинг маъноси шундан иборат-ки, бошқарув ахбороти м-н: қарорлар, фармонлар, инструкциялар, кўрсатмалар, ўз ҳаракати жараёнида маъносини ўзгартириш камчилигига эга ва унинг ҳаракати иерархик зина бўйлаб амалга ошишини ҳисобга олиш керак, яъни у қанча кўп «қўлдан ўтса» маъноси шунча ўзгаради. Сўзлар ўрин алмашиши, улар турлича тушунилиши натижасида кераксиз ёки аҳамиятсиз деб ҳисобланиб тушириб қолдирилиши, турлича талқинлар иловаси каби ўзгартиришлар натижасида ҳар қандай ахборот ўзгариши турган гап. Бу ҳолатлар қуйидаги сабабларга кўра пайдо бўлади:
Бошқарув ахбороти турли маъноларга эга бўлган сўзлар ёки жумлалар ёрдамида берилади, шу сабабдан уни турли тоифа одамлари турлича тушунадилар.
Бошқарув ахборотини қабул қилиб уни етказувчи одамлар турли маълумотли, турли интелектуал ривожланган, физиологик ёки психологик ҳолатлари турлича бўлган одамлардир.
масалани тушуна олиши, ўзи ва қўл остидагиларининг шу масалани ҳал қилишдаги вазифаларини тақсимлай олишидир. Ишбилармон раҳбар қўйилган мақсад сари олиб борадиган барча амалларни аниқлай олиши ва уларнинг кетма-кетлигини тўғри туза олиши керак. Энг зарур ҳусусиятлардан бири бу раҳбарнинг ишлаб чиқариш жараёнига турли давларда баҳо бера олишидир. Раҳбарнинг ишбилармонлик даражасини унинг ўз вақти-нинг қадрига етиш ва уни тежаш даражаси яққол баҳолайди.
ИЖТИМОИЙ ТАДБИРКОРЛИК.
Раҳбарнинг бу сифати унинг меҳнатдаги, жамиятдаги ва сиёсатдаги фаоллигини, топқирлигини, амалкорлигини, ижодкор-лигини, кашфиётчилигини ва тезкорлигини кўрсатади. Бу сифат жамиятнинг барча жабҳаларида керак бўлиб, катта аҳамиятга эга. Тадбиркорликнинг энг муҳим белгилари бу янги масалаларни қўйишдаги ташаббускорлик, олдиндан ҳар қандай ташаббуснинг иқтисодий натижаларини аниқлай олишдир.
Ташаббускор раҳбар ҳеч қачон керакли шароитнинг яратилиб берилишини кутмайди, у ўзи бу шароитни яратишда фаол қатнашади. Ташаббускор раҳбар ўзи учун реал масалаларни қўя олади ва уларни ҳал қила олади.
Бошқача қилиб айтганда, раҳбарнинг интеллектуал-психологик қобилиятлари нохуш шароитлардан чиқиб кетиш ва уларнинг салбий таъсирини камайтиришга етадиган даражада ривожланган бўлиши керак. Ташаббускорликнинг ривожланишига доимий малака ошириш ва шу йўналишдаги билимларни доимо жамлаб бориш, новаторлик ғояларини қўллаб бориш ва уларни ҳуқуқий таъминлай олиш замин бўлади.
Тадбиркор раҳбар ички яширин резервларни топиб улардан фойдалана олади, юқори сифатли яхши натижа берадиган тадбирларни минимал ҳаражатлар воситасида ўтказа олади.
ХИЗМАТ ЭТИКАСИ.
Этика бу хулқ-атвор нормалари ва ўзини тутиш қоидалари ҳақидаги илм бўлиб, унда келтирилган норма ва қоидалар жамият фикри ва урфу одатларига асосланади ва ҳар қандай тоифадаги раҳбар ва умуман ҳар қандай инсон, улардан чиқмаслиги керак.