Ўриналмаштиришлар усули, бу усулда одамни илгари ишламаган вазифасига таинлаб синаб кўрадилар. Бу амал табиий ёки атайлаб уюштирилган бўлиши мумкин. Бу усул керакли ёки кутилган натижани бериши учун таинлаш вақти(вазифада ишлаш вақти) узоқ муддатли бўлиши керак. Ўриналмаштириш исталган йўналишда бўлиши мумкин;
Бошқарув фаолияти характерига эга бўлган жамият топшириқларини бериш усули. Бунда ходимга шундай топшириқ берилади-ки, уни бажариш жараёнида ходим бошқа ишчилар билан бошқарувчи сифатида иш олиб боради. Яъни унинг бошқариш сохасидаги имконият ва қобилиятлари синовдан ўтказилади, топшириқни бажарилиши натижасига кўра баҳо берилади, лекин... Бу усулнинг кутилган натижани бериши учун бу усул биринчи усул билан уйғунликда татбиқ этилиши мақсадга мувофиқдир.
Раҳбарлик фаолияти бошқа фаолиятлардан фарқли равишда жуда серташвиш ва оғир иш, бу фаолият катта ғайрат ва салоҳиятни талаб этади, исталган пайтда барча шароит сизга қарши бўлиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олсак, айтилган барча сифатларидан ташқари яна жуда ҳам бевафо фаолият ҳисобланади. Хўш, яхши раҳбар бўлиш учун ёки ҳеч бўлмаганда ходимларнинг ёдида яхши раҳбар сифатида таасурот қолдириш учун нималарни билиш ва нималарни амалга ошириш керак?
ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАИНЛАШ ВА БЎШАТИШ.
Раҳбар фаолиятининг бу жабҳалари асосан иш юритиш, меҳнат кодекси, психологиядаги билимлари билан узвий боғлиқ бўлиб, бу билимларни ошириш йўлида ҳар қайси раҳбар изланиши керак, чунки бу билимлар меҳнат муносабатларининг шаклланиши ва мустаҳкам бўлиши учун ўта зарур ҳисобланади.
Қабул қилиш.
Меҳнат муносабатлари қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади:
икки томонлама меҳнат шартномаси тузилиб имзолангач
иш билан таъминлаш органлари иштирокида шартнома
Маълум бир ишга лаёқатни баҳолаш
Тез-тез ёки систематик равишда такрорланаётган омадсизликларнинг ички психологик ва ташкилий сабабларини аниқлаш
Тажриба ортиши билан ишлаш йўналишларини ўрганиб чиқиб бошқарув тенденцияларини ўзгартириш
Ўз маҳоратларига яраша бошқарув усулларни сайлаш учун
Шахсий рационал усулларни ҳосил қилиш учун
Ўз устида ишлаш йўналишларини мукаммаллаштириш учун.
Юқори зина раҳбари ишлаб чиқариш жараёнининг бевосита иштирокчиларини ўрта зина раҳбарлари орқали бошқаради. Бунинг учун эса ўзига баҳо бера олиши, ўз имкониятларини яхши билиши керак. Агар раҳбар ўзини яхши билмаса у ўз қўл остидагиларни бошқариш учун рационал усулни танлай олмайди. Ўз хизмат мавқеъидан келиб чиққан ҳолда раҳбар ўз ишчиларини доимо баҳолаб туриши, улардан сўраш, фаолиятини ўзгартиришини кутиши мумкин.
Ўз-ўзига баҳо бериш инсонга ўзи тўғрисидаги янги маълумотларни олиш манбаи ҳисобланади. Ўз-ўзига баҳо беришнинг илмий методикалари ўзи учун аниқ бўлмаган нарсаларни аниқ кўрсатиб бериш имконини беради.
Янги маълумотлар қуйидагилар ҳисобидан келиб чиқади:
Илгари баҳо берилмаган, ўйланмаган фаолият жабҳаларини баҳолаш
Баҳо беришнинг миқдорий принципи ва натижанинг математик таҳлили
Кўп қиррали баҳо бериш
Баҳо бериш методикаларининг ўзаро боғланиши натижасида.
Психологик гигиена бу маълум принциплар, кўрсатмалар ва усуллар мажмуаси бўлиб, жамиятнинг ва унинг алоҳида намояндаларининг психологик соғлиғини мустаҳкамлашни ўрга-тадиган билимлар мажмуасидир. Психологик гигиенанинг энг муҳим вазифаси бу огоҳлантириш у ташкилий ва психологик воситалар ёрдамида асаб ва психологик касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини таъминлайдиган омиллар таъсирини чегаралашдан иборатдир. Раҳбарлар орасида энг кўп тарқалган касаллик бу невроздир. Невроз эса медикаментлар ёрдамида жуда кам ҳолларда даволанадиган касаллик.
Амалиёт шуни кўрсатади-ки, бундай нохуш оқибатнинг олдини олиш усуллари мавжуд. Улар қуйидагилар:
Мақсадни ўзгартириш. Мақсадларнинг амалга ошмаслиги кўпгина ҳолларда одамни тушкунлик кайфиятига келтириб қўяди, бу эса ўз навбатида аста-секинлик билан неврозга олиб келади. Бу ҳолатни енгиллаштириш учун одамда яна бошқа мақсадлар мавжуд бўлиши, ва у бирига эришмаган тақдирда бошқасига ўта олиш хусусиятига эга бўлиши керак. Яъни агар раҳбар ташаббускор ва эгилувчан бўлса, у ҳолда унга айтилган касаллик таҳдид қилмайди.
Эришилмаганни қийматсизлантира олиш. Агар маълум мақсад йўлида одам омадсизликка учраса оқибатда у невроз касалига учраши эҳтимоли ошади, бунинг олдини олиш учун у эриша олмаган мақсад(натижа)ларининг аҳамиятини(қийматини) пасайтира олиши керак. «Сўнгги пушаймон ўзингга душман», деган гапни эсдан чиқармаган ҳолда пушаймон бўлмасликни ўрганиш керак. Бошқа мақсад бўлмаганда шу восита яхши.
Омадсизлик ва унинг оқибатларини олдиндан англай олиш. Бундай фикр юритиш инсонни мумкин бўлган омадсизликка тайёрлаб боради, асаб бузилишларининг олдини олади. Бундан ташқари бундай иш юритиш омадсизликнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга.
Омадсизликни фожиадан, оддий хатони барча режаларнинг бардод бўлганлигидан ажрата олиш. Бошқача қилиб айтганда, келиб чиққан вазиятни тўғри баҳолай олиш. Баъзи вазиятлар аянчли кўрингани билан натижага унчалик таъсир қилмайдиган оддий англашилмовчилик бўлиб чиқиши ва шу оддий хатони деб асабни бузиш нотўғри эканлигини англай олиш нохуш оқибатларнинг олдиниолган бўлар эди.