Ибадулла Самандарович Байджанов - Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) стр 4.

Шрифт
Фон

Коллеж ўқитувчилари иш режаси асосида касб танлашга доир тарғибот ишларини олиб бордилар: вилоятимиздаги мактабларда, ташкилотлар ва корхоналарда суҳбатлар ўтказдилар, радио, телевидение ва газеталарда ижодий чиқишлар бўлди. Талабаларнинг техник ва бадиий ижодиёти кўриклари, очиқ эшиклар кунлари ўтказилди. Абитуриентларга ёрдам учун пуллик тайёрлов курси ишлади: бир ойлик математика ва она тили фанлари бўйича тайёрлов курсида 60 киши ўқитилди. 1999  2000 ўқув йили бошида талабалар контингенти 1197 кишига тенг бўлиб, шу жумладан кундузги бўлимда 862 кишини, сиртқи бўлимда 335 кишини ташкил қилади.

Контингентни сақлашга доир масалалар коллеж маъмурияти, ўқув бўлимлари ва жамоат ташкилотларининг асосий диққат марказида бўлди. Бўлим мудирлари ҳар бир фан бўйича давоматчиларининг ойлик иш натижаларини аниқлаб бордилар. Натижалар ички назорат комиссияси кўзгусида ҳар ойда яритиб борилди. Ота-оналар мажлислари ўтказилди, ўқув йили давомида гуруҳ раҳбарлари ва фан ўқитувчилари томонидан талабаларни энг юқори давоматини таъминлаш борасида узлуксиз иш олиб борилди. Семестрлар охирида группалардаги ўзлаштириш якунлари бўйича педагогик  методик кенгашлар ўтказилди. Бунда гуруҳ раҳбарларининг ва фан ўқитувчиларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисобот йилида ўқув жараёнлари 9 та мутахассислик бўйича ҳаракатдаги режалар ва дастурлар асосида машғулотлар олиб борилди. Коллеж корхоналар ва ташкилотлар билан юқорилаштирилган даражали малакали мутахассислар яъни кичик мухандислар тайёрлашга тузилган шартномаларга мувофиқ 4 та мутахассисликлар бўйича 2 босқичда ҳам кадрлар чиқарилмоқда.

Ўқув режалари, дастурлар туркум комиссиялари мажлисларида муҳокама қилинди, бунда ўқув жараёнларини мукаммаллаштиришдаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «коллеж ва ўрта махсус ўқув юртларидаги педагогик коллективларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш» тўғрисидаги 31-буйруғига асосан жойлардаги шароитлар, географик муҳитларни ҳисобга олиб дастурларга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

КОНЕЦ ОЗНАКОМИТЕЛЬНОГО ОТРЫВКА

Асосий ўқув воситаси ўқув адабиётларидир. Бугунги кунда кутубхона фондида 66500 та китоб мавжуд. Касб корига оид қўлланмалар ҳам бор. 1.07. 1999 йилдан 1.07.2000 йилгача 1100 та китоб ва ўқув қўлланмалари олинди. Маъмурият ва ички назорат уюшмаси томонидан ҳисобот йил давомида ўқитиш сифати ва ўқитувчиларнинг ишлари устидан қаттиқ назорат олиб борилди: дарс режалари, конспектлар, ўқув хужжатларининг расмийлаштириш, ўқув машғулотлари журналларининг юритилиши, талабаларнинг фанлар бўйича билимларига қўйилган баҳолар, назорат ишларининг қайтадан тақриз қилиниши сифати, курс ва диплом ишларининг кўриклари мунтазам равишда ўтказилиб борилди.

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3