Ибадулла Самандарович Байджанов - Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан стр 3.

Книгу можно купить на ЛитРес.
Всего за 480 руб. Купить полную версию
Шрифт
Фон

Педагог, мураббийлар етарли малакага, билим, тажрибага эга. Етти нафар фан номзоди, ўн икки нафар олий тоифали, 47 нафар биринчи тоифали ўқитувчилар самарали меҳнат қилаётирлар. Улар ўз билимлари савиясини ошириш мақсадида мунтазам равишда ўз устларида иш олиб бормоқдалар. Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти, бир қатор олий ўқув юртларининг малака ошириш курсларида ўз маҳорати, билимини муттасил ошириб боряптилар. Х. Чориев, М. Самандаров, Б. Жонпўлатов, Ҳ. Абдуллаевлар хорижда  Австралия ва Индонезияда бўлиб, у ерлардаги ўзига хос касб-ҳунар тизимига қиёслаган ҳолда ижобий томонларини ҳаётга татбиқ қилмоқдалар.

Меҳнат шартномаси асосида бажарилиши лозим бўлган ишлар рейтинги ишлаб чиқилиб, жорий қилинганлиги жўшқин ижодий муҳит яратилмоқда. Рейтинг кўрсаткичлари йилдан йилга ошиб боряпти. Р. Машарипова, О. Жуманиёзова, О. Ёқубов, М. Жабборова, Қ. Рўзматов, К. Отабеков, Қ. Қўчқоров, Р. Махмудова, Б. Жонпўлатов, Р. Ражабова, Г. Эгамбердиева каби ўқитувчи, мураббийлар иш тажрибалари оммалаштирилди.

Турли маданий- маърифий, шу билан бирга касб маҳоратига оид танловлар ўтказим одат тусига кирган. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган «Ёш лойиҳачи-меъмор» танлови ана шундай самарали тадбирлардан бири. Бу тадбир орқали Хоразм меъморчилиги анъаналарини замонавий услублар билан бойитган ҳолда амалий машқларни пухта бажарган талабалар аниқланиб, моддий ва маънавий рағбатлантириб борилади. Х. Юсуповнинг «Келинчак ҳовлиси», Б. Тоировнинг «Замонавий турар жой», Ш. Дўстжоновнинг «Беҳруз ўйингоҳи» каби лойиҳалари меъморчилик соҳасида катта билим ва малакага эга ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Вилоят, республика миқёсида ўтказилаётган фанлар олимпиадаларида ғолиб чиқаётган ўқувчиларимиз сафи йилдан йилга кенгайиб боряпти.

Талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор берилмоқда. Клуб, кутубхона, спорт заллари ва майдонлари талабалар хизматида. Ўндан ошиқ тўгараклар ишлаб турибди. Маънавият ва маърифат хонасида, ётоқхонада радио, телевизор, газета-журналлар тахтламлари, китоблар мавжуд. Тарихий жойларга, музейларга саёхатлар уюштирию турилади. Шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, таниқли спортчилар билан учрашувлар, талабаларимизга завқ-шавқ бағишлаб, уларни баркамол инсонлар бўлиб етишишга ундайди.

« кўпчилик одамлар яхши англайдики, фақит замон билан тенг қадам ташлаётган, тез ўзгараётган дунёнинг қатъий шарт ва талабларига жавоб беришга интилаётган мамлакатнингкелажаги ёруғ бўлиши мумкин.» Бу ҳаётбахш фикрлар мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида билдирилган эди. Чиндан ҳам замон билан ҳамнафаслик, даврнинг шиддаткор талаб-эҳтиёжлари даражасида ишлаш, фидойилик кўрсатиш ҳар бир жамоанинг, ҳар бир фуқаронинг даъватига айланса юртимиз янада обод, кўркам, турмушимиз ҳам тобора фаровон бўлиб бораверади. Республикамиздаги бошқа ўқув юртлари каби бизнинг қурилиш касб-ҳунар коллежимизда ҳам асосий йўналиш, барча интилиш ва изланишларимиз ана шу эзгу мақсадга қаратилган.

КОНЕЦ ОЗНАКОМИТЕЛЬНОГО ОТРЫВКА

« кўпчилик одамлар яхши англайдики, фақит замон билан тенг қадам ташлаётган, тез ўзгараётган дунёнинг қатъий шарт ва талабларига жавоб беришга интилаётган мамлакатнингкелажаги ёруғ бўлиши мумкин.» Бу ҳаётбахш фикрлар мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида билдирилган эди. Чиндан ҳам замон билан ҳамнафаслик, даврнинг шиддаткор талаб-эҳтиёжлари даражасида ишлаш, фидойилик кўрсатиш ҳар бир жамоанинг, ҳар бир фуқаронинг даъватига айланса юртимиз янада обод, кўркам, турмушимиз ҳам тобора фаровон бўлиб бораверади. Республикамиздаги бошқа ўқув юртлари каби бизнинг қурилиш касб-ҳунар коллежимизда ҳам асосий йўналиш, барча интилиш ва изланишларимиз ана шу эзгу мақсадга қаратилган.

Коллежимиз босиб ўтган 40 йиллик шонли йўл сабоқлари ҳам бизни замон билан ҳамқадам, ҳамнафас бўлишга даъват этмоқда. Демак, шарафли ишлар қизғин давом этади. Янги педагогик технологиялардан, мамлакатимиздаги ва хориждаги турдош коллежлар иш тажрибаларидан, интернет тизими имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қадар мутахассислар тайёрлаш учун қатъият, сабот, фидойилик кўрсатиш  асосий мақсадимиздир.


ҲАМКАСБЛАР ИШ ТАЖРИБАЛАРИДАН


Ҳайитбой АБДУЛЛАЕВ,

ўқув ишлари бўйича директориўринбосари, олий тоифали ўқитувчи, Ўзбекистон касб-ҳунар таълими аълочиси. 1961 йилда Ҳонқа туманида қурувчи оиласида туғилган. 1979 йили ўрта мактабни олтин медал билан битказиб, шу йили Абу Райҳон Беруний номли Тошкент Политехника институтига ўқишга кириб, қурувчи-мухандис мутахассислиги бўйича олий маълумот олди. 1983 йилдан 1990 йилгача Урганч қурилиш техникумида махсус фан ўқитувчиси бўлиб ишлади. 199091 йилларда Ҳонқа туман ижроя қўмитаси ташкилий бўлим мудири бўлиб хизмат қилди. 1991 йилдан буён яна Урганч касб-ҳунар қурилиш коллежида фаолият кўрсатиб келмоқда. Махсус фан ўқитувчиси, бўлим мудири, касбий таълим бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлади. 2005 йил май ойидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари. Австралия, Малайзия мамлакатларида малака ошириб қайтган. Бир неча услубий қўлланмалар, вилоят ва республика матбуотларида ёритилган илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3