Всего за 480 руб. Купить полную версию
Техникумда тўпланган тажрибалар эътироф этила бошлаган. Собиқ Иттифоқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фахрий Ёрлиғи, Ўзбекистон ҳукуматининг кучма қизил байроғи, Бутуниттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси совринига сазовор бўлган. Билим даргоҳининг бу мавқеи тобора мустаҳкамлана бориб, ҳозирги кунда республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази буйруғига кўра тажриба синов майдонига айлантирилган. Моддий техника базасини мустахкамлашда, ўқитувчи кадрлар сони ва малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
1969 йилда 157 талаба илк бора илк бора 157 талаба битказиб чиқди. Улар йўлланма бўйича республикамизнинг турли зарбдор қурилишларига ишга юборилдилар. Биринчи битказувчилар орасида С. Исмоилов, Ж. Маткаримова, А. Қурбонов, А. Кондратьева, П. Петренко каби собиқ талабалар бўлиб, улар кейинчалик техникумда олган билимларини янада мустахкамлаб, турли лавозимларда ишлаганлар.
Техникум иш бошлаган йилдан бошлаб, бу даргоҳда узоқ йилда фаолият кўрсатган 1965 йилдан 1988 йилгача директор булиб ишлаган педагогика фанлари номзоди С. И. Оллаберганов, 1990 йили Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билим юртимизда олиб боирлаётган ибратли ишларни, иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан қилинаётганини жиддий, чуқур ўрганиб чиқди, юқори баҳолади. Бунинг натижасида билим юртимизга мамлакатимизда биринчи бўлиб коллеж мақоми берилди. Бу эса бизга чексиз фахр бағишлаш билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклади. Негаки, эндиликда фаолиятимизда кескин ўзгаришлар юз берди. Олдинги даврга нисбатан ўргатиладиган фан машғулотлари сони ошди, касб-ҳунар эгаллаш малакаларини янада такомиллаштириш имкониятлари яратилди.
Ҳозирги кунда 10 та йўналиш бўйимча мутахассислар тайёрланмоқда. Булар қуйидагилардир: қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жихозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жихозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти. Бу кундузги бўлим бўйича. Сиртқи бўлимда эса
талабалар «Бино ва иншоотлар қурилиши», «Газ таъминоти системаларини жихозлаш ва эксплуатацияси», «Қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хужалик фаолияти таҳлили», «Менежмент», «Хўжалик ҳуқуқи» мутахассислигини эгаллашлари мумкин.
Муҳтарам Президентимиз И. А. Каримов коллежлар нафақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки ҳорижлик меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ўам кенг қамровли ишлар олиб борилди ва бу борадаги хайрли ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Турли йўналишдаги янги коллежлар қурилди ва қурилмоқда.
Мамлакатимизнинг қайси бир шаҳар ёки қишлоғига борманг, кўнгилларни яйратувчи муҳташам коллежларни кўриб қувонасиз, баҳри дилингиз очилади. Уларда оддий деҳқон, ишчи хизматчиларнинг фарзандлари илм олишяпти, касб-ҳунар ўрганишяпти. 1999 2000 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежи мақомини олган ўқув даргоҳимиз воҳа кўрки, ёшларнинг севимли масканига айланди. Бу ерда талабаларнинг давр талаблари асосида илм олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Икки қаватли ва унга ёнма-ён тўрт қаватли қўш бино, спорт зали ва очиқ спорт майдончалари, 300 ўринли ётоқхона, шинам ошхона, 40 мингга яқин китоб фондига эга катта кутубхона, ўқув зали талабалар хизматида. Янги замонавий ўқув жиҳозлари, техник асбоб-ускуналар сотиб олинди. Радиоузел ташкил қилинган эди. Кейинчалик тўрт каналли ички телестудияга ҳам эга бўлдик. Алоҳида ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилиб, ишга топширилганлиги эса айниқса диққатга сазовордир. Эндиликда талабалар умумқурилиш, дурадгорлик ишлари, газ таъминоти, жиҳозларни йиғиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари бўйича олинган назарий билимларини ана шу устахонада амалий жиҳатдан тўла -тўкис мустаҳкамлаш имкониятига эгалар. Чунки ўқув ишлаб чиқариш устахонаси энг замонавий, қулай жихозлар иблан таъминланган. 54 номда лотин ёзувига асосланган дурадгорлик, ғишт териш, пардозлаш, пайвандлаш, газ таъминоти, ганжкорлик бўйича рангли катта плакатлар тайёрланиб, устахона файесига кўзга кўринарли жойларга илиб қўйилган.
Ҳукуматимиз ва Осиё Тараққиёт банки томонидан имзоланган «Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш» лойиҳасига биноан коллежимиз ҳам киритилган. Ушбу нуфузли Банкнинг бош режасига мувофиқ «Таълим самарадорлигини ошириш йўллари», «Баҳолаш услублари», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури фалсафаси, давлат таълим стандартлари» каби мавзуларда ўқитувчи ва мураббийларнинг барчаси семинар-тренинглардан муваффақиятли ўтиб, махсус сертификат олдилар. Бу эса шу банк доирасида берилаётган жиҳозларни, ўқув техника воситаларини, кўргазмали қуролларни ўқув-тарбия, касб-ҳунар жараёнига тезлик билан жорий этишга имкон яратади. Ҳамкорлик натижасида келтирилган 70 миллион сўмлик компьютер ва бошқа асбоб ускуна,
жиҳозлар иш фаолиятимизни янги педагогик технологиялар асосида олиб боришимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиши мулжалланган. Интилишларимиз, изланишларимиз зиммамиздаги катта вазифаларни масъулият билан адо этишга қаратилганлиги барча босқичларда ютуқларга эришиб, яқин келажакда коллежимизнинг дунё андозаларидаги энг замонавий коллежлардан бирига айлантиришдан далолат бериб турибди. Буни коллежимизга ташриф буюраётган хорижий ҳамкасбларимиз ҳам бир неча бор эътироф этишди.