Исомиддинов Зуҳриддин - СЎЗ ҚИСМАТИ стр 3.

Шрифт
Фон

Энди, айрим опахонларимизнинг кўчакўйда, бирон йиғинда ёки автобусда кўришиб қолган чоғларидаги азбаройи ким ўзарга сўрашишларини қаранг. Бунда кўпинча сўралаётган кимсанинг аҳволига сўраётган одам мутлақо қизиқмайди, айтайлик, Абдували эсон-омон юриптими? деб сўраса-ю, сиз Абдувалининг чет элга ўқишга кетганини айтмоқчи бўлсангиз, овора бўласиз кеннойи бу орада Муҳаммадалининг, Моҳира опанинг, Лола қизу қайнотангизни пайдар-пай сўраётган бўлади.

Буям ҳолва. Бир танишимизнинг қизи келин бўлиб тушган хонадонда антиқа таомил расм экан. Телефон жиринглаб қолса, албатта уни келинпошша олиб жавоб бериши, қўнғироқ қилувчи қариндошлардан бўлса, ўша оиладаги одамларни номма-ном айтиб ҳол сўраши, пировардида ҳар бирига бирма-бир салом айтиб қўйишни тайинлаши керак экан. Бу хонадонга тушганига ҳали бир ой ҳам тўлмаган, куёв томоннинг ўнлаб оилалардаги қариндошларини ҳали кўриб-таниб олишга улгурмаган ёш келинчак гоҳо тутилиб қолса, ё янглишиб, бошқа оиладаги одамлардан биронтасининг номини тутиб сўраса, қайнонасидан эшитадиганини эшитиши нақд экан. Ойижон, кечиринг, айб менда, билмай чалкаштириб юборибман деса, яна балога қолади (Нега янглиштирасиз, ахир ман сизга ҳаммалигини бир-бир этиб берувдимку!). Келин бечора, ноилож бир шпаргалка дафтар тутиб, унга қуда томоннинг ҳамма вакиллари номини ёзиб олиб, то дурустроқ таниббилиб олгунича беш-олти ой телефонда ҳалиги матоҳнинг керакли саҳифасини ўқиб, ҳол сўраб юрган экан Бундай номига сўрашиш самимий эмаслигидан ташқари, ўртадаги бор-йўқ самимиятни ҳам супуриб ташлайди.

Ўзбекларда саломга, кимнинг қачон, қандай жойда, қандай ҳолатда салом бериши кабиларга қаттиқ эътибор қилинади. Ҳатто энди тили чиқиб келаётган гўдагининг чулдираб берган беҳисоб саволларига жавоб қайтаришга эринадиган одамлар ҳам фарзандига саломлашишни ўргатишга вақтини сира аямайди. Кундалик турмушнинг ўзидагина эмас, балки болаларнинг дил тубига жо бўлиб кетган ўнлаб ўзбек эртакларида ҳам салом беришга даъват мужассам: Зумрад қизнинг саломи ёлғиз яшайдиган мунис сеҳргар онахоннинг кўнглини юмшатиб, яхшиликлар эшигини очади, ботир боланинг саломига эса ҳатто девлар ва ялмоғизлар ҳам алик олиб, Саломинг бўлмаганида, икки ямлаб бир ютардим дейди

Аслимизга, ўзлигимизга қайтмоқчимиз, асл миллий анъаналаримизни тиклашни дастурий йўл деб танлаганмиз. Буни ҳозир, шу кунларда амалга оширишимиз керак. Қанча пайсалга солинса, шунча кеч бўлади.

(Ўзбекистон овози газетаси, 1999 йил 28 октябрь)

Оллоҳга салом бериладими?

Таниқли уламоларимиздан бири ушбу улуҳий ривоятни юзлаб кишилар жам бўлган бир издиҳомда сўзлаб ўтди: Пайғамбаримиз меърожга чиққанида, Оллоҳ таоло у кишидан: Ҳабибим, менга инсонлардан нимани совға қилиб келтирдинг? деб сўраган экан. Расулуллоҳ Мен камтарликни совға қилиб олиб келдим, деб жавоб берганида, инсон зотига хос бўлган бу олийжаноб хислатдан мамнун бўлган Тангримиз расулига қарата: Ассалому алайкум! дея хитоб қилибди, шу тариқа саломлашиш кейинчалик бизларга ҳам ўтган экан.

Асосий мазмуни камтарлик Оллоҳ ҳузурида нақадар марғуб фазилат эканлигини кўрсатиш бўлган бу нақлдан, менимча, айни пайтда яна бир маъно саломнинг Оллоҳдан эканлиги, яъни Оллоҳга салом берилмаслиги ҳам аён бўлади. Дарҳақиқат, бу фикр саҳиҳ бир ҳадис орқали ҳам тасдиқланиши мумкин. Унда айтилишича, исломни қабул қилиб, намоз ўқишни бошлаган дастлабки мўминлар ибодат тугагач, тилак сифатида Оллоҳга салом бўлсин, фалончига салом, ундан кейин фалончига салом бўлсин! тарзида ўз билганларича дуо қилишар экан. Пайғамбаримиз уларни бундан қайтариб, Оллоҳга салом берилмайди, чунки Оллоҳнинг ўзи Саломдир! деб танбеҳ берган, шундан сўнг бу одат мансуҳ бўлиб, Пайғамбаримизнинг амри билан, ташаҳҳуддан кейин ўқиладиган дуода, жумладан, Ассалому алайно ва ало ибодилиҳис-солиҳин ( бизга ҳамда барча солиҳ бандаларга Оллоҳ таолонинг саломи бўлсин!) деб тилак қилинадиган бўлган экан (Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ, 1-китоб, Тошкент, 1991, 230231-бетлар, 4-китоб, 1992, 143-бет). Буни ота-боболаримиз хўп яхши билишган, шу боисдан ҳам бирон вақт дуода, тилакда, шукрона ёки ниятда Оллоҳга салом бериш мотиви учрамайди.

Қарийб бир ярим асрлик тақиқ ва таъқиблардан яқингинада қутулиб чиққанимиздан бўлсамикин, баъзи жиҳатлардан баайни динга яқинда кирган одамларга ўхшаймиз ўзимизни унча-мунча уламодан ўткирроқ кўрсатишга чираниб, гоҳо меъёридан ошириб юборамиз.

Чунончи, телевизор қулоғини бурасангиз, ҳар ҳафта-ўн кунда бирон ижодий мусобақа намойишини кўрасиз: ё икки тумандаги, ёки икки қишлоқдами, маҳалладами тузилган фольклор дасталари ёхуд ҳамшира қизлар ўзаро беллашаётган бўлиб чиқади. Ва бунда албатта бошига оқ рўмол ёпинган келинни таъзимга ундаётган санъаткор опахоннинг чилдирмани даранглатиб, келинсалом куйлашига гувоҳ бўласиз:

Ва ҳоказо, шу тарзда ғазал давом этади.

Аммо баъзи вилоятларда бунинг жўнроқ шакли ҳам учрайди:

Опахонлар ана шу тарзда Пайғамбаримизга, у кишининг аҳли байтларига, чорёрларга, саҳобаларга салом айтиб тугатгач, ҳамёнини ковлаб пул берган қайнотага, паст девордан қараган, тўй қачон деб сўраган қўниқўшниларга, Сочини силлиқ тараган, Қизлар ўтса қараган Куёв жўраларига салом бердириб, маросимни давом эттиришади.



Сув янги очилган чоғида тошиб, қирғоқларни ўпиргани сингари, кўплар диндорлигидан масрур бўлган ҳозирги пайтда ҳар вилоятда янгидан-янги Келинсаломлар ижод этиляпти:

Яна:

(Хоразм оғзаки ижод дурдоналари китобидан)

Яқингинада бодраб пайдо бўлган бу оғзаки ижод дурдоналари кўп эзгу тилакларнинг тажассуми эканлигига менда ҳам шубҳа йўқ, лекин Оллоҳга салом берилмаслиги қоида бўлатуриб, бизни яратган ва бизга сиҳатсаломатлик, омонликни ато этадиган зотнинг ўзига соғлиқ-саломатлик тилаш тўғри бўладими, деган иштибоҳдаман. Диндорлигимиз бир тутганида ота-боболаримиздан ҳам тақводор бўлишга урина бошлаймиз бу чаламуллалигимизнинг аломати эмасмикин? Оллоҳга салом бериш, ҳаттоки тўғри деб топилганида ҳам, бу саломнинг азбаройи кулги учун оғзи сабзи ўрадай деб таърифи келиштириладиган қайноғага бериладиган салом билан кетма-кет келиши-чи?

Динга алоқадор масалалар ниҳоятда нозик ва қалтис. Бунда вой, нима қипти, Оллоҳга салом берса, бунинг нимаси ёмон экан? қабилида жўн ўйлаш жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Дин ва уни тарғиб этиш борасида салгина қинғайиш ҳозир деярли билинмагани билан, бора-бора талқиндаги катта, жиддий тафовутларга, улар эса фикрий ихтилофларга олиб келиши мумкин. Уламоларимиз ҳам бундай ҳолларда ўзларини тағофилга солмай, динга дахлдор ҳар бир каттакичик масалага ҳушёр ёндашиб, ҳақ сўзларини айтиб турсалар, айни муддао бўлар эди. Пайғамбаримиз ўз саҳобаларини қайтарган бир жоҳилона ишдан муҳтарам имомларимиз ҳам ўз қавмларини қайтарсалар, савоб бўлса керак?

Мавзуга қайтсак. Хўш, келинсаломлар аслида қанақа бўлган, унда кимларга салом берилган? Халқ қўшиқларининг билимдони Музайяна Алавия тўплаб нашр эттирган Оқ олма, қизил олма тўпламидаги келинсаломларда энг аввал куёвга, ундан кейин қайнотага, қайнонага, куёвнинг акасига, янгасига, синглисига маҳалла аҳлига, қариндош-уруғларига, хуллас, ушбу маросимдаги т и р и к о д а м л а рга салом берилади, холос.

Шу кунларда тўйларимизда келинсаломларни санъаткор аёллар томонидан ўтказилиши мода бўлди. Уларнинг кўпчилиги тўй эгаларининг ҳусни таважжуҳини қозониш мақсадида ўз художўйлигини кўз-кўз этиш очиқ-ойдин билиниб турадиган келинсаломларни куйлашга ружу қўйяптилар, яъники, тақводорлик бетама эмас. Келинни ҳам, куёв томонни ҳам танимайдиган, хизматга келган санъатчиларнинг ўрнига, қадимда бўлганидай, келиннинг бирон шаддотроқ ўланчи қиз дугонаси, ё янгаси, ё бўлмаса маҳалла кайвониси ижросидаги оддий, самимий, чин ихлос ила бериладиган салом афзалроқ эмасми? Биз диндор бўлайлик, аммо маърифатли диндор бўлайлик, акс ҳолда бидъату хурофот авж олади.

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3

Похожие книги