Хамдамова Д. Ш. - Микрокристаллик целлюлоза технологияси стр 5.

Шрифт
Фон

хоссалари ўрганилган [44,45]. Бу хоссаларини қўллашнинг асо- сий факторлари кўрсатилган.

Микрокристаллик целлюлозанинг ўзига хослиги, сувда гел- симон бўлишидир. Микрокристаллик целлюлозали гель сувни ўзида кўп ушлаб қолиш хоссасига эга.

2528261 RU патентда [48] целлюлозани гетерополикислота (ГПК) ни сувли эритмаси билан ишлов бериб олиш усули кел- тирилган. Кислота ўрнида чумоли ёки сирка кислоталарнинг сувли эритмасида ГПК: целлюлозани ҳар хил нисбатларда қай- натиб олинган. Юқори кристаллик даражали МКЦ олишни ав- токлавда минерал кислоталарда гидролизлаб, сўнгра механик янчиб олинган (пат. Ш 20060219376 А1) [49].

Ўзбекистон олимлари пахта целлюлозаси, ундан ҳар хил структуравий кўринишда микрокристаллик целлюлоза олишни такомиллаштирилган технологияларини яратиб келмоқдалар. Жумладан, ЎР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимларидан профессорлар А.А.Саримсоқов, А. А. Атаханов шогирдлари билан пахта целлюлозасини олишнинг такомил- лаштирилган технологиясини турли мақсадлар учун ундан ми- крокристаллик целлюлоза олиш усулларини ишлаб чиқиб, улар- нинг физик-кимёвий, структуравий, оптик, электронмикроскоп, рентген, инфра қизил спектлари, морфология ва бошқа хосса- ларини ўрганиб келмоқдалар [5070]. Пахта целлюлозаси тех- нологиясини такомиллаштириш мақсадида, пахта момиғи тола- лари узунлиги бўйича фракция таркиби синчиклаб ўрганилган [52,54,57,60,69]. Тадқиқотчилар томонидан пахта момиғи тола- ларининг узунлиги бўйича 5 та фракцияларга бўлиб, ҳар бир фракциясидан целлюлоза олиб, хоссалари ўрганилган. Олинган натижалар бир-биридан кескин фарқ қилган. Толалар калта ва бир хилроқ бўлса, пишириш жараёни осон кечади. Олинган целлюлозанинг сифати юқори бўлиб, уни кимёвий қайта ишлаш осон кечгани аниқланган. Момиқни пишириш режими:

 NaOH концентрацияси  40 г/л;

 Намловчи (смачиватель)  0,1 г/л;

 Температура  140

о

 Пиширишга кетган вақт  120 мин.

 Модуль  1:10;

 Натрий гипохлорит (оқартирувчи)  3г/л;

 Оқартириш температураси  40

о

 Оқартиришга кетган вақт  30 мин.

 Модуль  1:25;

 Сульфат кислота, кислотали ишлов бериш учун -0,1г/л;

 Модуль  1:25;

 Кислотали ишлов беришга сарфланган вақт -120 мин. Олинган целлюлозанинг физик-кимёвий хоссалари ўрганил-

ганда, толалар узунлиги 34мм (70%) олинган целлюлозанинг сифат кўрсаткичлари кимёвий қайта ишлаш учун мўлжаллан- ган 595 ГОСТ талабларига жавоб берган. Узун толали пахта мо- миғини пиширганда жараён бир текис кетмаган. Шунинг учун технологик параметрларга ўзгартириш киритиб, Янгийўл қоғоз фабрикасида БИВИС русумли узлуксиз пишириш агрегатида қуйидаги параметрлар бўйича синаб кўрилган [60,54]:

 NaOH концентрацияси  4 г/л;

 Пишириш давомийлиги 60 мин.

Оқартириш учун қўлланиб келинган водород пероксиднинг оқартириш самарадорлигини ошириш учун, силикатсиз стабли- заторлардан: триполифосфатнатрий, силикатнатрий, мочевина ва оксиэтилидендифосфон кислотасини натрий тузларидан би- рини қўшиб, ишлатиш таклиф этилган. Целлюлозани оқарти- ришнинг оптимал шароити таклиф этилган: Н

2

2

Техник мақсадлар учун МКЦ олиш

Микрокристаллик целлюлоза пахта целлюлозаси- дан нитрат кислотада чуқур гидролизга учратиб олинган

[54,56,61,62,64,65,70]. Унинг сифат кўрсатикичлари физик-ки- мёвий, ИҚ-спектроскопия, фотокалориметрик, аналитик, рент- генография, электрон-микроскопик ва сорбция усуллари ёрда- мида ўрганилган. Олинган МКЦ нинг техник мақсадлар учун зарур бўлган кўрсаткичлари  заррачаларининг ўлчамлари 7 фракцияга бўлиниб (2.3-жадвал) ўрганилган [53,58].

Заррачаларнинг 100 мкм дан кичиклари  77%. Намуналар- да йирик фракция зарралари мавжуд (д, е, ж). Заррачаларнинг ғоваклиги 8692% аторфида. Сорбциялаш хоссасига таъсир

этувчи кўрсаткичлар  солиштирма юза (S

сол

= 31,63  42,18 м

2

заррачалар ўлчами, уларнинг ортиши билан ортиб боради. Суб-

микроғоваклар ҳажми (W

0

3

рачаларнинг кичик зичлиги аниқланган. Уларнинг энг кичик қий- матлар (0,310,32 г/см

3

3

2.3-жадвалМКЦ намуналари заррачаларининг ўлчамлар бўйича тақсимланиши, %

Танланган МКЦдан ишлаб чиқариш шароитида синашдан олдин, фильтрланувчи модель масса тайёрланган, унинг тар- кибига механик қўшимчалардан қум тупроқлардан ташқари,

сувда эримайдиган кальцийли ва магнийли тузлар ҳамда натрий хлорид тузлари қўшилган.

Эритма турли хил қалинликка (h=0,25; 0,50; 0,75; 1,00; 1,25; 1,50 см) эга бўлган МКЦ намуналари қатламларидан ўткази- либ, фильтратнинг фильтрланиш вақти аниқланган.

Ювилиш қатлами қалинлигининг энг яхши қиймати 0,75- 1,00 см га тенг. Қалинликни бу қийматдан ошириш фильтрат сифатига сезиларли таъсир кўрсатмайди, шунингдек, қалинлик- нинг ошиши фильтрлаш жараёни тезлигининг кескин камайи- шига олиб келади (2.4-жадвал).


2.4-жадвал Турли МКЦ намуналарини қўллаш орқали олинган фильтратларнинг сифат кўрсаткичлари [36,45]



Шундай қилиб, олинган МКЦ намуналарини фильтрловчи материал сифатида қўллаш имкониятлари кўрсатиб берилган.

Натижалар «Фарғона Азот» ОАЖ корхонаси шароитида синаб кўрилиб, чет элда ишлаб чиқарилган фильтр материал билан со- лиштирилган (2.5-жадвал).

2.5-жадвалЧет эл МКЦси ва МКЦ-7 заррачаларининг ўлчамлар бўйича тақсимланиши, %

Олиб борилган тажрибалар натижаларига кўра, МКЦ-7 га ўхшаш, заррачаларнинг ўртача ўлчам қиймати 200300 мкм атрофида бўлган МКЦ олиш мумкин шароитлар танланган. Унга

кўра НNО

3

0

гидролиз давомлиги 60 минут; модул 1:51:10 деб олинган.

Булардан ташқари, МКЦ дан тиббиёт мақсадлари учун таж- риба ишлаб чиқариш қурилмаси ҳам яратилган [61]. МКЦ, три- ацетат толалар ишлаб чиқаришда, триацетат целлюлозани ме- тиленхлорид ва этилспиртли аралашмасида тайёрланган қуюқ эритмани фильтрлашда, эритмага қўшилади. Рамали фильтр прессларда қўлланилаётган алигнин, гамжа ва миткал матоли фильтр қатламлардан эритма ўтиш жараёнида, қатламлар юза- сига МКЦ заррачалари ўтириб қолиб, қўшимча фильтрловчи қатлам ҳосил қилади ва эритманинг тозалигини таъминлашда қатнашади.

МКЦ олишнинг янги ўта юқори частотали нурлатиш (СВЧ) усули ишлаб чиқилган [67].

Фармацевтика саноати талабларига жавоб берадиган маҳсу- лот олиш учун СПбГЛТУ олимлари томонидан МКЦни дона-

лаш, майдалаш ва саралаш учун асбоб-ускуналар танлаган. 2.6-жадвалда ҳар хил фирмалар ишлаб чиқарган МКЦ тажриба ва коммерция препаратларининг характеристикаси келтирил- ган.

2.6-жадвалдан кўринадики, газ ҳаво аралаш водород хлорид- дан фойдаланиб гидролизланган целлюлозадан олинган МКЦ тажрибада олинган препаратнинг сифат кўрсаткичлари импорт- дан олинганлардан фарқ қилмайди.

2.6-жадвал

Ҳар хил фирмаларда ишлаб чиқарилган МКЦ препаратларининг характеристикаси (ЛесПромИнформ 5 (143), 2019 г.)



 Наноцеллюлозанинг олиниши ва хоссалари Наноцеллюлоза деб барча нанометрли целлюлозали суб-

стратларга айтилади. Материалнинг ўзига хослиги микрострук- турасининг ўта тартибланганлиги, нуқсонсизлиги, кристаллик соҳаларнинг мавжудлигидир. Булар наноцеллюлозадан тайёр-

ланган материалларнинг юқори пишиқлигини таъминлайди: ме- ханик таъсирга қаршилик модули  138 ГПа, узилишга қарши- лиги, пишиқлиги 9ГПа гача. Сўнгги йилларда нанотехнология- нинг ривожланиши билан бир қаторда, илмий тадқиқот ишлари ҳам ривожланиб бормоқда. Наноўлчамли ва наноструктурлан- ган целлюлоза, уларнинг шаклланиш жараёнини, хоссаларини ўрганиш асосида нанотехнологияни такомиллаштириб, ўзига хос хоссали материаллар олиш имкониятлари яратилмоқда.

Наноцеллюлоза  бу целлюлозанинг наноўлчамли толалари тўплами бўлган материал. Толаларининг қалинлиги  5  20 нм, узунлиги 10 нм дан бир неча мкм гача. Наноцеллюлоза  титиб нанозаррачаларгача майдаланган целлюлоза толалар. Наноцел- люлоза гель кўринишдаги коллоид масса, қатлам ва чўкма ҳо- сил қилмайди. Бу материалнинг структураси игна кўринишда зичланган. Наноцеллюлоза иккита ўзига хос хоссага эга. Би- ринчиси, ўта мустаҳкам, мустаҳкамлиги жиҳатидан зангламай- диган пўлатдан юқори. Иккинчиси  псевдо пластиклиги, яъни оддий шароитда қуюқ ва физик бирлашиш (тебратиш, булғлаш ва ш.к.) да суюқ моддага ўхшаб ўзини тутиши.

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3