Каримов Исмоил - Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография стр 7.

Шрифт
Фон

3. Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш бўлимига ўрганишга 4 соат вақт ажратилган бўлиб, бунда ўқувчилар қўл юритмали тикув машиналарининг тузилишини, ишлатилишини, тикув машинасида юзага келган содда носозликларни бартараф этиш ишларини бажаришни ўрганадилар, ипсиз тикишни машқ қиладилар. Берилган вақт

ичида бу маълумотларни ҳам ўқувчиларга етказиб бериш мумкин.

4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси бўлимини ўрганиш-га 36 соат вақт ажратилган бўлиб, бунда ўқувчиларга газламага ишлов бериш технологияси, буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш, буюмларни тайёрлаш, тикув машинасида ишлаш, бахя ва буклама чоклар ҳақида билимлар берилади. Амалий мустақил ишларда фартукни конструкциялаш ва моделлашни бажарадилар. Фартук тайёрлаш технологиясини босқичма-босқич амалга оширадилар. Бу маълумотларни 14 соат ичида бажариш учун ўқитувчидан анча моҳирлик талаб этилади. Чунки бу машғулотларда ўқувчилар фартукни конструкциялашда, чизмачилик фанига оид айрим тушунчаларни, яъни чизиқ турлари, симметрик ва ассимметрик расмлар, чизмачилик асбобларини тузилиши, қўлланилиши, буюмларни проекциялари, техник чизмалари ҳақидаги маълумотларга эга бўлмаганлиги учун буюм чизмасини лойиҳалаш, конструкциялаш, моделлаштириш ишларини бажараётганларида муаммо туғилади. Шунинг учун 2 соат вақт чизиқ турлари, чизмачилик асбобларини тузилиши, қўлланилиши, симметрик ва ассимметрик расмларни фарқлашни ўргатишга ажратилса, яна 2 соат вақт мобайнида буюмларни проекциялаш, масштаб бўйича катталаштириш, кичрайтириш ва буюмларни техник расмларини чизишни ўрганадилар. Ўқув дастурида буюмни конструкциялаш учун ҳам кам вақт ажратилган, биз ўқув дастурини стандартдаги ўқув дастурига нисбатан бошқача тузиб, шу асосда тажриба синфларида синовдан ўтказдик. Натижа ўз самарасини берди.

5-синфда сервис хизмати йўналиши бўйича ўқув дастури ва ДТСларни

қуйидагича таҳрирда берилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

Газламага ишлов бериш технологияси

Материалшунослик (4 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламаларнинг турлари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, газламанинг хусусиятлари. Газламадан тайёрланадиган буюмлар ва уларнинг элементлари. Тикувчилик буюмларини тайёрлаш технологияси. Махсус, ички, устки ва тантаналарга кийиладиган кийимларнинг вазифаси, турлари ва уларга бўлган эстетик талаблар.

Амалий мустақил ишлар: Газламаларнинг турлари, хусусиятлари, хоссалари, қўлланиш ва ишлаб чиқариш технологияларига оид маълумотлар тўплаш. Табиий толалардан тайёрланган газлама хусусиятлари.

Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (6 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламага ишлов беришда қўлланиладиган асбоб-ускуналар. Уларнинг турлари, тузилиши, қўллаш қоидалари ва ҳавфсизлик техникаси. Тикувчилик буюмларини тайёрлашда (нам-иссиқлик ишлови беришда) қўлланиладиган асбоб-ускуналар. Уларнинг турлари, тузилиши, қўллаш қоидалари. Ўқув манекени. Буюмлар чизмалари, андозалари ва намуналари.

Амалий мустақил ишлар: Иш ўрнини ташкил қилиш. Меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена қоидаларини ўргатиш.

Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (6 соат)

Шакллантирадиган билимлар: қўл юритмали тикув машиналари.

Уларнинг техник-технологик тавсифи, ишлаш усуллари. Замонавий тикув машиналари моделлари. Тикув машиналарининг тузилиши ва ишлаш тамойиллари.

Амалий мустақил ишлар: Тикув машинасининг асосий қисмларининг тузилиши. Машинани ишга тайёрлаш ва ишлаш. Содда носозликларни бартараф этиш.

Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (18 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Чизмачилик элементлари. Чизиқ турлари. Чизмачилик асбобларини тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Масштбали линейка. Буюмларни проекциялари. Буюмларни техник расмларини лойиҳалаш ва чизиш. Газламага ишлов бериш технологияси, конструкциялаш ва моделлаштириш, буюмларни тайёрлаш, тикув машинасида ишлаш. Бахя ва буклама чоклар.

Амалий мустақил ишлар: чизмачилик асбоблари, чизиқ турлари ва уларни қўллнилиши; буюмларни тасвирлаш усулларини ўрганиш. Махсус кийим, тунги кўйлак, ўқув, ишлаб чиқариш ва уй-рўзғор ишларини бажариш учун фартук, рўмол бичиш ва тикиш. Машина чоклари (бахя ва буклама) нинг намуналарини бажара олиш.

Халқ ҳунармандчилиги технологияси (16 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламага ишлов беришга оид ҳунармандчилик касблари (каштачилик, зардўзлик, попопчилик ва б.). Каштачиликнинг ўзига хос хусусиятлари. Каштачилик мактаблари. Каштачилик асосида ишлаб чиқарилаётган буюмлар турлари.

Амалий мустақил ишлар: Каштачилик ишларига хос буюмлар чизмаларининг андозалари ва буюмларни тайёрлаш.

Таянч маълумотлар: Иш ўрнини ташкил қилишда санитария-гигиена

талаблари ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари.

Хулоса. Юқоридаги фикрларга асосланиб, Газламаларга ишлов технологияси йўналиши бўйича йиллик тақвим-мавзули режалаштиришнинг «Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси» бўлимининг 25-28-машғулотларига қуйидаги ўзгартиришларни киритиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Шакллантириладиган билимлар қисмига: Чизмачилик элементлари. Чизиқ турлари. Чизмачилик асбобларини тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Масштбали линейка  2 соат. Буюмларнинг проекциялари. Буюмларни техник расмларини лойиҳалаш ва чизиш  2 соат.

Амалий мустақил ишлар қисмига: чизмачилик асбоблари, чизиқ турлари ва уларни қўлланилиши; буюмларни тасвирлаш усулларини ўрганиш  2 соат.

Бундай фикрларни бошқа синфлар учун ҳам билдириш мумкин. Жумладан 6-синфда маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси қисмида асосан юбка тикиш ишларини бажариш кўзда тутилган ва бунга жами 18 соат вақт берилган. Бу мавзуларни ўрганишда ҳам чизмачиликка оид тушунчалардан фойдаланишга ҳамда ўқувчиларнинг эътборини модельер, дизайнер каби касбларга қаратишга тўғри келади [134, 135, 142]. 7-синфда ҳам мазкур қисм бўйича асосий эътибор аёлларнинг миллий либосларига қаратилган ва бу ишларни ўрганишга жами 16 соат вақт ажратилган. Бу ишларда юқоридаги таклифлар билан бирга миллий кийимлар ҳақидаги тарихий маълумотлардан фойдаланишни таклиф қиламиз [107, 119].

5-7-синфларда ўтиладиган технология ва дизайн йўналиши бўйича ҳам

айрим таклифларни билдириш мумкин. Фикримизча, бунда асосан учта ҳолатни ажратиб кўрсатиш зарур. 1-ҳолат  дастурда 5-7-синфлар кесимида уй-рўзғор буюмлари ясаш, ёғочга ва металга ишлов бериш бўйича халқ ҳунармандчилигига оид иш усулларини ўрганиш ва буюмлар тайёрлаш каби мавзулар киритилган. Бунда айнан қайси буюм, қайси ҳунармандчилик, қайси иш турларини ўрганиш аниқ кўрсатилмаган, уларни танлаш ўқитувчига ҳавола қилинган [209; 29-30-б.]. Бу бир томондан ўқитувчиган қулай, яхши бўлиши мумкин. Лекин, иккинчи томондан, турли ҳудудларда ўқитувчилар ўзлари билганларича иш юритишлари сабабли дастурнинг мазмуни ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

2-ҳолат: дастурда кўп ҳолларда уй-рўзғор буюмлари (масалан, ўқлов,

нон тахта, чекич, жува ва ҳ.) тайёрлаш кўзда тутилган. Бироқ, тажрибаларнинг кўрсатишича, ҳар доим ҳам ўқувчиларда бундай уй-рўзғор буюмларини тайёрлашга қизиқиш бўлавермас экан. Балки уларда автомобиль, самолёт, кема, ракета, поезд каби кўринишлардаги буюмларни тайёрлашга бўлган қизиқиш кўпроқ эканлиги маълум бўлди. Шунинг учун биз технология фанидан 6-7-синфлар учун ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда мана шу ҳолатларни ҳисобга олдик [112, 128, 129, 136, 137, 145].

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3