Всего за 260 руб. Купить полную версию
Бундай қарашлар орқали ижодкорлик масласига ёндашиш қулайдир ва бу одатда ҳисоблашда, назорат қилишда, солиштиришда ва баҳолашда соддаликни таъминлайди. Аммо доктор Ранко ижодкорликнинг ушбу икки тури, яъни «намойиш қилиш ва ясаш-ихтиро қилишга асосланган қарашлар инсондаги потенциал (бошланғич) ижодкорликни аниқлашда оқсоқликка учрайди» дейди. Чунки, унинг айтишича, кўпинча ёшларнинг бошланғич ижодини намоён қилишга кўникмалари етишмаслигига аҳамият берилмайди. Шу сабабли ёшлардаги ижодкорлик фаолияти ҳақида гап кетганда, доктор Ранко ўқитувчиларни санъаткорлик ва ишлаб чиқариш-ясаш (яратувчанлик) соҳаларидаги қарашларда ҳушёр бўлишга чақиради, уларнинг потенциал яратувчанлиги яъни ёшларнинг илк ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлайди.
Мазкур ғояларни ижодий давом эттирган ҳолда кейинги пайтларда ҳам бир гуруҳ америкалик тадқиқотчилар томонидан ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш масалалари ўрганиб келинмоқда. Жумладан Колорадо давлат университети тадқиқотчиси М.А.Моррель ўзининг илмий ишида ёшларда ижодкорлик кўникмаларини шакллантириш ҳақида фикр юритиб, женевалик психолог Жан Пиажанинг интеллект назариясига асосланган ҳолда «Ўқувчиларнинг ижодкорлик кўникмалари уларнинг когнитив ривожланиб боришига боғлиқ» деб, ҳисоблайди. Яъни Жан Пиажанинг интеллект назарияси бўйича болалар билимларни ўзларининг шахсий тажрибиларини тушуниш орқали эгаллай бошлайди. Бола ўсган сари унинг ўз тажрибаларидан олган билим ва кўникмалари ҳамда тушунишларига бўлган қобилиятига кўра ўзгариб, ривожланиб боради. Ҳар бир бола ўзининг тажрибаси билан англаб етиш қобилиятининг интерфаол алмашинуви натижасида улғайиб боради. Ж. Пиажа болаларнинг ёшларини ҳисобга олган ҳолда бу жараённи 4 босқичга бўлган:
1-босқич. Бу босқич сенсомотор даври деб аталади. Бунда бола туғилгандан бошлаб 2 ёшгача бўлган даврдаги шаклланиш жараёнида маълумотларни нарсаларга тегиниш орқали ўрганиб боради.
2-босқич. Бу босқич операциялардан олдинги тафаккур даври деб номланган бўлиб, бунда болада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда символли маълумотлар, белгилар ёки шунга ўхшаш ишоралар билан ишлаш қобилияти шаклланади.
3-босқич. Бу босқич аниқ операциялар даври бўлиб, бунда болада 78 ёшдан 1112 ёшгача бўлган даврда аниқ маълумотлар устида мантиқий фикрлаши ошиб боради.
4-босқич. Бу формал (расмий) операциялар даври бўлиб, бунда 1112 ёшдан бошлаб, яъни ўсмир ёшдаги болалар энди нафақат аниқ маълумотлар устида, балки тасаввуридаги ёки абстракт маълумотлар устида ҳам ишлай бошлайди [233; 78-б.].
Босқичлар ўртасида фарқлар болаларнинг ёши, уларнинг фикрлаши ва билим эгаллаш қобилиятига қараб ўзгариши мумкин. Болалар фақат ўзлари тушуниб еча оладиган маълумотлардан фойда олишлари мумкин. Бу маълумотлар уларнинг билимини ошишида ва уқиб олишида етакчи восита ёки манба бўлиб хизмат қилади.
Бошқа бир тадқиқотчи Лиза Майер эса (Виржиния политехника университети, АҚШ) PhD доктори илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясида ўқувчиларга бериладиган амалий топшириқларни реал ҳаётда учрайдиган муаммолардан олиш кераклигини таъкидлаб ўтган [230, 97-б.]. Бинобарин кундалик турмушда учрайдиган амалий топшириқларни ечиш ўқувчиларнинг ижобий натижаларга эришишида энг муҳим воситалардан бири ҳисобланади. Таълим масканлари дарсликларида эса мураккаб ва аниқ қонун-қоидаларга асосланган топшириқлар берилади. Бу топшириқлар кундалик турмушда учрайдиган муаммоларга ўхшамайди. Бу ҳолат эса ўқувчиларни чалғитиши, зериктириши ёки уларда қизиқиш уйғотмаслиги мумкин. Шунингдек, ҳозирги пайтда АҚШнинг бошқа ўқув юртларида (Princeton university), бундан ташқари Япония (AICHI university of Education), Ҳиндистон (National Institute Of Technical Teachers Training And Research), Хитой (Shaansi Normal University), Германия (Belfield pedagogical university), Англия (National Advice on pedagogical technology), Россия (Таълим академияси), Ўзбекистон (ТДПУ, ҚДПИ) каби мамлакатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларида ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича тадқиқотлар, илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан россиялик тадқиқотчилардан Г.С.Альтшуллер [24], П.Н.Андрианов [25,26], А.В.Андриенко [27], Ю.Г.Бельмач [34], О.А.Белякина [35], Р.У.Богданова [38], Д.Б.Богоявленская [39], Г.Я.Буш [41], В.А.Горский [52], Д.П.Ельников [58], В.И.Коваленко ва В.В.Куленёнок [151], Д.М.Комский [153], В.Г.Разумовский [184], Н.С.Сайниев [190], Ю.С.Столяров [195], И.А.Торопов [205], Е.Е.Туник [207], О.В.Шелякина [223]; ватанмиз тадқиқотчиларидан Б. Адизов [17], В.Е.Алексеев [21], А. Алиев [22], Н. Алимов [23], Н.А.Бекмуратова [33], А.П.Худойберганов [212], Ш.С.Шарипов [216, 217, 220] ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларида ижодкорлик, хусусан ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил этишнинг турли томонлари очиб берилган. Булардан, айниқса, Ш.С.Шариповнинг «Ўқувчилар касбий ижодкорлиги узвийлигини таъминлашнинг назарияси ва амалиёти» мавзусида ёзган докторлик диссертацияси бизда катта қизиқиш уйғотди [220]. Диссертант мазкур илмий ишида ўқувчиларни ижодкорликка ўргатишни мактабдан бошлаб, уларнинг бу фаолиятини мактабдан кейинги таълим муассасаларида КҲКларида ҳам давом эттириш керак, деган ғояни илгари суради. Яъни ўқувчиларнинг ижодкорлик ишларини узлуксиз давом эттириш зарурлигини таъкидлайди. Шу мақсадда диссертацияда зарур кўрсатмалар ва тавсиялар берилган.
Юқорида келтирилган илмий ишларни таҳлил қилар эканмиз, уларда ёритилган фикрларни 19-асрда яшаган машҳур педагог ва маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг «Берилaдигaн билимлaрнинг болa ёши вa билим дaрaжaсигa мос келиши, болaнинг билимлaрни онгли ўзлaштиришгa эришиши, билимнинг болaгa моддий вa мaънaвий фойдa келтириши» кераклиги тўғрисида айтган ўгитлари билан ҳамоҳанг эканлигини кўришимиз мумкин [162]. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, болаларни ўқитиш, тарбиялаш, хусусан, уларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш умуминсоний иш бўлиб, бу макон, миллат, ирқ ва жинс танламайди. У ҳар бир инсонга, ҳар бир болага тенг, тааллуқли бўлади.
Юқорида таъкидланганидек, ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш борасида кўплаб тадқиқот ишлари бажарилган бўлса-да, технология фани машғулотлари жараёнида ўқувчилар-нинг ижодкорлик қобилиятини таркиб топтириш ва ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқиш муаммоси мажмуавий ҳолда ўз ечимини топмаган. Фикримизча бу муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул ечимига технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологияларидан фойдаланиш ишларини амалга ошириш, унинг илмий-методик омилларини ишлаб чиқиш йўли билан эришиш мумкин [91; 144-145-б.; 103; 102-103-б.; 119; 76-77-б.; 130; 118-120-б.].
Бу ғояни илгари суришда қуйидагиларга таянилди: биринчидан, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг субъекти бўлган ўқувчи шахсини етук мутахассис сифатида шакллантириш учун аввало мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш ишлари педагогик-психологик ташхис қилишнинг замонавий технологияси асосида амалга оширилиши зарур. Хусусан ўқувчиларни келгусида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ёки ҳунар мактабларига жалб этиш масалаларини чуқурроқ ўрганиш керак. Шунингдек, миллий менталитетимиз хусусиятларини ўзида акс эттирувчи замонавий ташхис методларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур; иккинчидан, умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари ўзлари эгалламоқчи бўлган мутахассислик, унга тайёрланишдаги таълим жараёни ва ишлаб чиқаришдаги амалий фаолият хусусиятлари тўғрисида атрофлича тушунчага эга бўлишлари лозим. Бу масаланинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан битирувчи синф ўқувчилари билан ишлашдаги касбга йўналтириш ишлари самарадорлиги билан узвий боғлиқ. Чунончи, бугунги кунда юқори ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг аксарияти халқ хўжалигида мавжуд эҳтиёжни эътиборга олмаган ҳолда бир нечта энг нуфузли олий ўқув юртларидагина ўқишга интиладилар. Бироқ битирувчи синф ўқувчилари нуфузли ва ватанимиз равнақи учун ниҳоятда муҳим, стратегик аҳамиятга эга бўлган тоғ-кон, металлургия, машинасозлик, радиотехника ва алоҳида таъкидлашни талаб этадиган аграр соҳадаги мутахассисликлар тўғрисида етарли тушунчага эга эмаслар. Бу борадаги муаммолар ечимини касбга йўналтириш ишларининг янги технологиясини илмий асосда ишлаб чиқиш орқали ҳал этиш мумкин бўлади, деб ҳисоблаймиз. Бинобарин бу масалани ижобий ҳал этилиши келусида ўқувчиларни қайси касбларда қандай ижодкорлик ишларини амалга ошириш йўналишларини аниқлаб олишга ҳам ёрдам беради; учинчидан, ижодкорлик фаолиятига тайёрлаш жараёнида ўқувчиларни ижодкорлик фаолиятига жалб қилишнинг моддий воситавий асосини таъминлаш билан бирга улардан самарали фойлаланишни таъмин этувчи илмий-методик асослар яратилмоғи лозим. Маълумки ҳар қандай соҳани жаҳон талаблари даражасида тараққий эттиришнинг энг асосий омили илғор технологиялари-дан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Жумладан, техник ёки бадиий ижодкорлик фаолиятининг маҳсулини замон талаблари даражасида бўлиши учун энг сўнгги ахборотлардан фойдаланиш зарурати юзага келмоқда. Шу сабабли янги ахборот технологияларини мамлакатимиз ўқув юртлари эҳтиёжи ва имкониятларига мос келадиган педагогик-психологик асослаш ижодкор-лик технологиясини ривожлантиришнинг муҳим йўналиши саналади; тўртинчидан, бўлажак ўқитувчи мутахассисларни тайёрлаш жараёнида уларни ўқувчиларни ижодкорликка ўргатиш бўйича билим ва кўникмаларни