Всего за 260 руб. Купить полную версию
Чунки ҳозирги ўз-ўзини бошқaриш шaроитидa тaшaббускорлик, топқирлик, тaдбиркорлик кaби ижодий ишлaш қобилиятлaригa эгa бўлгaн кишилaр бaрчa соҳaлaр учун ҳaр қaчонгидaн ҳaм зaрурдир. Бу мaқсaддa ўқитишнинг турли хил илғор шaкл вa усуллaридaн фойдaлaниш тaлaб этилaди. Шундaй ишлaрдaн бири технология дaрслaридa ўқувчилaрни ижодкорликкa ўргaтиб бориш, улaргa бaдиий вa техникaвий ижодкорликкa оид билимлар бериш, меҳнaт кўникмаларини шaкллaнтириш ва ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришдир. Чунки Мустақил Республикамизнинг равнақи учун, ривожланган давлатлар қаторига чиқиши учун мустақил ва ижодкорона ишлай оладиган ишчи-хизматчилар ҳар қачонгидан ҳам ҳозир зарур. Бинобарин бусиз давлатимизнинг, жамиятимизнинг тарақиётини тасаввур этиб бўлмайди. Бунинг учун аввало мактабларда бериладиган таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш талаб этилади. Шу жумладан технология фанини ўқитиш ишларини ҳам яхшилаш, ўқитишнинг замонавий технологияларидан, масалан, технология фани дарслари жараёнида ўқитиш технологиялари билан ишлаб чиқариш технологияларидан ўзаро боғланган, яъни уйғунлашган ўқитиш технологияларидан фойдаланиш мумкин [103].
Маълумки, мактабда ўқувчиларга меҳнат тарбияси бериш, уларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш технология (меҳнат таълими) фанининг асосий мақсадларидан биридир. Бу масалалар тадқиқотчилардан П.Р.Атутов [29], С.Я.Батишев [32] ва бошқалар [177] томонидан атрофлича ўрганилган.
Мактабда ўқитишнинг турли методларидан фойдаланиш йўллари Ю.К.Бабанский [30], И.Я.Лернер [157], М.И.Махмутов [164], болаларни ақлий жиҳатдан тарбиялаш, мактаб ишларини ривожлантириш масалалари П.Я.Гальперин [47], Б.С.Гершунский [48], С.М.Годник [50] ва бошқалар томонидан ўрганилган.
Ватанимиз педагог олимларидан К. Давлатов [54], П.Т.Магзумов [29], Н. Муслимов [168, 169, 218], У.Н.Нишоналиев [173], Ў.Қ.Толипов [200], С.Т.Турғунов [208], А.Р.Ходжабоев [213], Э.Т.Чориев [215], Н. Шодиев [147], О. Қўйсинов [169, 227], О.Ҳ.Ҳайитов [147] ва бошқалар томонидан технология (меҳнат таълими) дарсларини ташкил этиш, ёшларни касбга йўналтириш, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, бўлажак ўқитувчиларни амалий-педагогик фаолиятнинг турли соҳаларига тайёрлаш, жумладан, талабалар ижодий фаолиятини самарали бошқариш муаммолари ёритиб берилган, технология фани машғулотларини ташкил этишга оид умумий масалалар кўриб чиқилган.
Педагог-тадқиқотчилардан В.Е.Алексеев [21], А. Алиев [22], Н. Алимов
[23], Г.С.Альтшуллер [24], П.Н.Андирианов [25, 26], А.В.Андриенко [27], Н.А.Бекмуротова [33], О.А.Белякина [35], Р.У.Богданова [38], Г.Я.Буш [41], Л.А.Волович [45], В.А.Горский [52], Д.П.Елников [58], Д.Ф.Жалолова [60], О.В.Матвеева [160], В.И.Качнев [134], Д.М.Комский [199], В.И.Коваленко ва В.В.Куленёнок [151], Н.В.Маханкова [163], Г. Нойнёр [186], Л.Н.Нургалеев [174], В.Г.Разумовский [184], Н.В.Савчук [188], Н.С.Сайниев [190], Ю.С.Столяров [195], В.Э.Тамарин [197], И.А.Тропов [205], А. Худойберганов [212], Ш.С.Шарипов [220], О.В.Шелякина [223] ва бошқаларнинг илмий-тадқиқот ишларида, қўлланмаларида ўқувчиларнинг техник ижодкорлик фаолиятини ташкил этишга оид қимматли фикрлар мавжуд.
Психолог-тадқиқотчилардан Д.Б.Богоявленская [39], С.М.Василейский [43], Л.С.Виготский [46], М.Г.Давлетшин [55], В.А.Крутецкий [154], Т.В.Кудрявцев [155], А.Н.Лук [158], З.Т.Нишонова [171], С.Л.Рубинштейн [187], Е.Е.Туник [207], П.Ф.Филлипов [211], В.В.Чебишева [214], Д.Б.Эльконин [224], Б.Р.Қодиров [226], Э. Ғозиев [228] ва бошқалар томонидан ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш, техник тафаккурига оид масалалар; Н.Н.Алексахин [20], С. Булатов [40], Е.В.Ладигин [156], М.Н.Марченко [161], М.И.Мирзаахмедов [166] каби тадқиқотчилар томони-дан эса ўқувчиларни бадиий-эстетик тарбиялаш масалалари ўрганилган. Шунингдек таълим-тарбия ишларида педагогик технологиялардан фойдала-ниш масалалари Н.Н.Азизхўжаева [18,19], В.П.Беспалько [36], Л.В.Голиш [51], Б. Зиёмухамедов [61], Р.Ж.Ишмухамедов [63], Ж. Йўлдошев [64], В.А.Кан-Калик [170], М.В.Кларин [150], А. Кушнир [193], И.Я.Лернер [157], Б.Т.Лихачёв [193], И.Д.Никандаров [170], У.Н.Нишоналиев [173], М. Очилов [176], И.П.Пидкасистий [193], Н. Сайидаҳмедов [189], Т. Сакамото [193], В.А.Селастёнин [193], Н.Ф.Тализина [196], Ў. Толипов [201, 202], Ж. Толипова [203], Б.Л.Фарберман [210], В.В.Юдин [225] ва бошқа тадқиқотчилар томонидан атрофлича ўрганилган.
Бироқ юқорида айтилган тадқиқотчилар томонидан технология фани дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда ўқитиш технологиялари (гуманитар технологиялар) билан ишлаб чиқариш технологиялари (техник технологиялар) нинг ўзаро узвий боғланган уйғунлашган ҳолатидан фойдаланиш масалалари ўрганилмаган. Бошқа кўпгина адабиётларда ҳам бу мазкур масаланинг ўзига хос хусусиятлари етарли очиб берилмаган. Худди мана шу ҳолатлар юқорида номланган мавзуни танлашга асос бўлди.
«Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари» деганда биз умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришда гуманитар ва техник технологияларнинг имкониятларидан ўзаро боғланган, бир-бири билан уйғунлашган ҳолда фойдаланишга қаратилган шарт-шароитларни, методларни назарда тутамиз [103; 102-105-б.]. Чунки технология фани дарслари асосан амалий кўринишдаги машғулотлардан ташкил топган. Бунда ўқувчи бирор буюм тайёрлашда техник технология тизими бўйича фаолият кўрсатади. Унинг мана шу фаолиятини самарали бўлиши учун эса аввало унга мазкур буюмнинг тузилиши, ишлатилиши ва уни тайёрлашга оид назарий тушунча беришга тўғри келади. Худди мана у ҳолатда ўқитиш (гуманитар) технологияларидан фойдаланилади. Демак, технология фани дарсларида ўқувчиларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бевосита ўқитиш ва техник технологияларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга макур технологияларни ўзаро узвий боғланган, уйғунлашган ҳолда қўллаш ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қулай имкониятларни юзага келтиради [103; 102-105-б].
§2.2. Технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари
Республикамизда таълимнинг асосий мақсади бизнинг демократик эркин давлат қураётганлигимиз, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш йўлига кирганлигимиз билан бевосита боғланади. Давлатнинг буюк келажаги фуқароларимизнинг маълумотлилигига, маданиятига, бунёдкорли-гига таянади. Зеро, эски таълим-тарбия асосига янги жамиятни қуриб бўлмайди. Шу муносабат билан таълим қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:
мустақиллигимизни, истиқлолимизни ҳис эта биладиган, ўзлигини англаб етган кишиларни тарбиялаш;
республикамизнинг ақл-заковат ва илм борасидаги куч-қувватини ривожлантириш; оила, жамият, давлатимиз олдидаги масъулиятини англайдиган, ҳар жиҳатдан баркамол шахсни шакллантириш;
ахлоқий пок, жисмоний бақувват, Ватан туйғуси билан суғорилган фидойи инсон, изланувчан, ташаббускор соғлом авлодни шакллантириш;
фақат маълумот олиш, савод ўрганиш билан чегараланиб қолмайдиган, ўрганганларини ҳаётга татбиқ эта биладиган шахсни тарбиялаш;
янги жамиятни қуриш, унда яшаш ишларини биладиган ёшларни тарбиялаш [209; 3-4-б.].
Бу мақсадларни амалга ошириш учун узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини ҳисобланган умумий ўрта таълим мактабларидаги таълим-тарбия масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, мактаб жамият кўзгусидир. Биз мактаб яратганда ҳам шундай мактаб яратишимиз лозимки, бу қадимда бобокалонларимиз Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийлар яратган илму-маърифат ўчоғи сифатида ном қозониши даркор [128; 3-4-б.]. Бу илм ўчоғи миллат руҳи билан уйғунлашган даргоҳ бўлмоғи лозим. Миллатнинг келажаги миллий мактабдир. Инсон дунёга икки бор келади, деб айтишади, яъни биринчи бор дунёни тушуниши ва идрок этиши лозим бўлган гўдак бўлиб, иккинчи бор эса беқиёс, кенг билимларни эгаллаган, ёрқин ҳаётий мақсадга эга ва энг мушкул вазиятдан ҳам чиқа оладиган мустақил инсон бўлиб яралади. Мана шундай мустақил шахсларни камол топтиришда умумтаълим мактаблари пойдевор бўлиб хизмат қилади. Мана шу пойдеворни мустаҳкам бўлиши учун билимни кўникма, малака билангина эмас, балки ижодкорлик билан ҳам қориштириш лозим. Пойдеворнинг мустаҳкам бўлиши, албатта уни қурувчиси бўлган ўқитувчиларга ҳам боғлиқдир. Бугунги бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг асосий талаби малакали кадрлардир. Биз тарбиялаётган кадрлар тиришқоқ, талабчан, изланувчан, янгиликка интилувчан бўлмас экан, биз келажакка илдам қадам ташлай олмаймиз. Чунки бозор иқтисодиёти бир нуқтада тўхтаб қолмасдан, тез фурсатда ривожланишни талаб қилади. Бунинг учун биз тарбиялаётган кадрлар яратувчан, ижодкор шахслар бўлмоғи лозим. Бу кўникма ва малакаларни ўқувчилар умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган вақтларидаёқ эгаллашлари лозим. Умумтаълим мактабларида бошқа фанлардан фарқли равишда технология фани машғулотларида ўқувчиларнинг ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришда катта имкониятлар мавжуд. Сабаби, технология фани машғулотларида назарий таълим амалий таълим билан узвий боғлаб олиб борилади. Бу ўқувчиларнинг мустақил ишлашини, имконият даражасида ўз қобилиятини намоён этишни таъминлайди.