Ибадулла Байджанов мамлакатимиз истиқлолининг тўққиз йиллигига ушбу янги рисоласини туҳфа этди. Бу китобнинг билим ва касб-ҳунар даргоҳи ташкил этилганлигининг 35 йиллиги олдидан нашр қилинганлиги ҳам қувончли воқеа, муаллифнинг қадрдон жамоаси, она юртига меҳр муҳаббати, садоқати нишонасидир.
Воҳамиз, ҳур диёримиз кўрку тароватини ошираётган коллеж жамоасини, ҳам раҳбар, ҳам Ўзбекистон Олий Мажлис депутати сифатида самарали фаолият кўрсатаётган, эл юртига холис хизмат қилаётган Ибадулла Самандарович Байджановни Республикамиз мустақиллигининг тўққиз йиллиги ҳамда Урганч қурилиш касб ҳунар коллежи ташкил топганининг 35 йиллиги қўша шодиёналар билан чин дилдан қутлайман! Мустаҳкам соғлик ижодий муваффақиятлар тилайман.
Жуманазар Хусанов Ўзбекистон Республикаси Президенти
Девони Бош консультанти
Муаллифдан
Биз қайси касб-у кор, қайси вазифада бўлмайлик юртимизнинг буюк келажагини бунёд этишдек олий мақсад, юксак орзу билан яшаяпмиз. Мамлакатимизда мустақиллигимизнинг ўтган тўққиз йили давомида амалга оширилган ва оширилаётган улкан бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари, юзага келган ижодкорлик муҳити бу улуғ мақсаднинг рўёбга чиқишига катта умид ва ишонч бахш этади, шу йўлда фидойилик, ташаббус ва тадбиркорлик кўрсатишга ундайди.
Ҳурматли Президентимиз И. А.Каримов ўзининг асарларида, нутқларида, оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига берган жавобларида баркамол авлодни тарбиялаш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаб кўрсатмоқдалар. Хусусан коллежлар, академик лицейлар фаолиятини кескин яхшилашга оид қарор ва кўрсатмалар бунинг ёрқин далилидир.
Муҳтарам Президентимиз коллежлар на фақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки хориждан келган меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Бизнинг меъморлар масканимиз ҳам тўла жорий таъмирланди, янгидан ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилди, энг замонавий жиҳозлар, техник воситалар, кўргазмали қуроллар сотиб олинди. Бу каби катта ҳажмдаги ишларни бажариш учун 350 миллион сўм сарфланди. Коллеж республикамиздаги энг намунали илм ва касб ҳунар ўрганиш даргоҳларидан бирига айланди. Мамлакатимиз, вилоятимиз миқёсида бир неча кўрик семинарлар ўтказилди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари яна давом эттирилди.
Мақсад ҳар томонлама етук, билимдон, ўз эгаллаган касб ҳунар бўйича халқига сидқидилдан хизмат қилишга қодир малакали мутахассис кадрлар етиштириш ва бу борада тўпланган тажрибаларни ўзаро ўртоқлашиш, ўрганишдан иборат. Бунда асосан амалга оширилган ишлар ҳақида аниқ ҳисобот беришни маъқул кўрдик.
Хўш, юртбошимиз, хукуматимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамҳўрликка қандай жавоб берилаяпти? Бўлғуси мутахассисларга билим, амалий кўникма бериш қандай йўлга қўйилган? Илм-у тафаккурлари, мустақил бунёдкорлик иқтидорлари қандай шаклланмоқда?
Ушбу рисолада 1999 2000 ўқув йили ҳисоботи негизида мана шу каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинди.
Миллий кадрлар тайёрлаш борасидаги дастурга асосан яқин келажакда таълим тарбия бериш, касб ҳунар ўрганишнинг тамомила «Ўзбек моделини яратиш кўзда тутилган. Бу борада «Осиё тараққиёти банки» томонидан Ўзбекистондаги 45 ўқув муассасасига катта миқдорда иқтисодий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Бу хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтириш, кадрлар малакасини ошириш, биноларни энг замонавий жиҳозлар, асбоб-ускуналар, кўргазмали воситалар билан таъминлаш учун катта имкониятлар яратади. Ана шу 45 ўқув муассасаси ичида Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежининг борлиги янада катта маъсулият билан иш юритишимизни тақозо этади. Шунга эришмоғимиз керакки билим ва касб ҳунар даргоҳимиз на фақат республикамиз, балки хорижий мамлакатлардаги коллежлар даражасига кўтарилиши лозим.
Китоб бадиий публистик йўналишда эмас, балки илмий маърифий, таҳлилий қарашлар асосида ёзилди. Баъзи камчилик нуқсонлар бўлиши табиий. Муаллиф бунинг учун узр сўрагани ҳолда барча фикр-мулоҳазаларингизни бажонидил қабул қилади.
Дастлабки қадамлар
Қурувчилар меҳнати ҳар куни ҳар бир даврада қадр қиммат топиши аён. Негаки қадамимизни қаерга қўймайлик кўз олдимизда қурувчилар меҳнати намоён бўлади: оддий йўлаклардан тортиб, равон кенг йўлларгача, ўзимиз истиқомат қилаётган ҳовлидан тортиб, мухташам, салобатли иншоотларгача.
Мен Хоразмнинг бунёдкорлар юрти эканлиги бу воҳада кенг қамровли ишларни амалга оширган меъмор-қурувчи элдошларимиз, шаҳар ва қишлоқларнинг ўзига хос қурилиш услуб жараёнлари ҳақида ўзимнинг 1995 йилда «Хоразм» нашриёти томонидан чоп этилган «Меъморлар маскани» китобимда алоҳида тўхталиб ўтган эдим.
Коллежимиз ҳаётига оид лавҳалардан таркиб топган бу китобимнинг давоми сифатида ушбу қўлингиздаги рисолани ёзишдан муддао мустақиллик шарофати билан кейинги пайтларда амалга оширилган ишлар, бу ишларда хукуматимиз, Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча ғамҳўрлиги туфайли юзага келган бебаҳо имкониятларни мамнуният билан қайд этишдир. Қолаверса билим ва касб ҳунар даргоҳимиз ташкил этилганига 35 йил тўлаётган шодиёна қувончли кунларда босиб ўтилган шонли йўлга бир назар ташлаб, шукроналар айтиш ва келажакка умид, ишонч билан қадам ташлаш, кўнгилда энг эзгу тилаклар билан олдинга интилиш, ўтмишни унутмай бугунги кунимизни, эртамизни қадр қимматига етиш қарз ва фарздир. Ушбу қарздорлик туйғуси билан қўлга қалам олдим. Муаллиф сифатида таъкидламоқчиманки, бу рисолада бир ўқув йили мисолида коллежимиз фаолиятини таҳлил этишга ҳаракат қилдим. Аниқ маълумотлар, хужжатлар, жадваллар, Сиз азиз китобхонларга жамоамиз олиб бораётган ишлар ҳақида умумий тушунчалар, таасуротлар беради деган умиддаман.