Ибадулла Самандарович Байджанов - Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади стр 2.

Шрифт
Фон

Милоддан аввалги 1 минг йиллик ўрталаридан араб истилосигача ўтган давр мобайнида Хоразмда монументал меъморчилик тараққий топган. Жонбосқальа, Қўйқирилган қальа, Тупроққальа қолдиқлари шуни кўрсатидики, хоразмлик меъморлар ва тасвирий санъат усталари ниҳоятда юксак дид ва маҳорат билан ишлаганлар. Хукмдорлар яшайдиган қароргоҳлар, саройлардаги ҳашамдор безаклар архитектура иншоотларига уйғун ҳолда ишланган.

Антик Хоразм шаҳарчалари тўғри бурчакли қилиб, аниқ режалар асосида бунёд этилган. Шаҳарни қалин, баланд пахса деворлар билан ўраш расм бўлган. Мудофаани мустаҳкамлаш мақсадида деворларнинг ташқи томонлари остига хандаклар қазилган. Бу давр (эрамиздан аввалги 1 минг йилликнинг биринчи ярми) маълумотлари жамланган энг қадимий ёзув обидаси ҳисобланган «Авесто» китобида хоразмлик меъморлар меҳнати ҳақида маълумотлар берилган. Хуллас, меъморчилик азалдан хоразмликларнинг қон-қонига сингиб кетган бобомерос касб эканлиги шак-шубҳасиздир. Буни кўхна ва ҳамиша навқирон Хива ёдгорликлари ҳам исботлаб турибди. Қайси бир обидага кўз ташламанг, унда юксак дид, нафосат ва гўзаллик мужассам. Ўз замонасининг энг яхши меъмори ҳисобланган уста Нурмуҳаммад Тошҳовли қурилишида катта хизматлар қилган бўлса, Абдуллажон деган машҳур меъмор Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, қўхна Арк ва бошқа қатор обидаларни бунёд қилишга беқиёс ҳисса қўшган. Хоразм меъморчилигига оид услубларни ривожлантиришда ҳормай-толмай меҳнат қилганлардан яна бири Рўзимат Машариповдир. У оддий пахса девор қурадиган устадан катта меъмор, етук наққош даражасига кўтарилган. Уни халқ орасида «Рўзимат бобо» дея эътироф этишган. Ичон қальа сарой-мадрасалар қурилишида фаол иштирок этган. Полвон Қорий, Мамат Махрам, Хусайинбек мадрасалари, Қўша дарвоза, Нуриллабой, Тозабоғ саройи қурилиши ва безатилиши юмушларига бош бўлган. Шўро даврида Урганч, Мангит, Гурлан, Хазарасп ва бошқа жойларда давлат муассасалари, касалхоналар, пахта заводлари қурилишига раҳбарлик қилган. Хивада ташкил этилган «Умид» артелида ёғоч, ганч, меъмор ўймакорлиги ва наққошликдан сабоқ берган. Тошкентдаги Алишер Навоий номли Академик театр биносини безашда қатнашган. 60 ёшида Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини таъмирлаган нозик ва машаққатли ишга бошчилик қилган. Ҳозир Хивада Хоразмнинг бу машҳур меъмор ҳунарманди номига кўча қўйилган. Унинг ишларини ўғли Самандар невараси Жуманазарлар давом эттиришаяпти.

Каримберган Раҳимов, Юсуф Худайберганов, Бекчан Яқубов, Каримберган Полвонов, Одамбой Бобожанов, Одамбой Ёқубовларнинг ҳам Хоразм меъморчилигини ривожлантиришда хусусан Хивадаги ноёб обидалар умрини узайтиришдаги хизматлари каттадир. Шунингдек, Худайберган Полвонов, Эшмуҳаммад Худайбердиев, ака-ука Вафо ва Болта Мирзаев, Ҳожиниёз Саидниёзов, Матёқуб Жонибеков, Худайберган Матчанов каби Хоразм меъморчилиги асосчилари номларини фахр билан тилга олса арзийди. Уларнинг меҳнатлари воҳадаги йирик иншоотлар, биноларда дастхат мисоли муҳрланиб қолган.

Хоразм бунёдкорлари яратувчилар эди. Архитектура иншоотларининг асосий ижодкори ва бунёдкори халқ, халқнинг пешқадам вакиллари ҳисобланади. Шу боисдан ҳам архитектура тараққиётининг туб негизида аввало халқ мехморчилиги услублари устун туради. Жамиятнинг ривожлана бориши сайин архитектура иншоотлари, бинолар йирик қурилиш мажмуалари тури ва кўриниши ҳам ўзгариб, замонавийлик касб этаберади. Халқнинг миллий услублари, турмуш шароити, маданияти ва табиий шароит бунёд этиладиган иншоотларда ифодасини топади. Натижада туб аҳоли манфаатларига мос иншоотлар, бинолар қад ростлайди. Хоразмда бу борада фидойилик намуналари кўрсатган меъморчилик ишларини ривожлантиришга йўл очиб берган шу улуғ иш устида турган азиз инсонлар кўп. Шулардан бири Меҳнат Қахрамони Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Искандар Дўсовдир. У урушдан қайтиб келгандан сўнг  1945 йилдан бошлаб то умрининг охиригача 1976 йилнинг ноябрь ойига қадар Богот туманидаги Наримонов номли жамоа хўжалигига раҳбарлик қилди. Унинг бевосита иштироки ва раҳномалигида колхоз йил сайин юксала борди. Айниқса қурилиш жабҳасига зўр берилди. Қишлоқ марказида минг ўринли санъат саройи, икки қаватли «Бахт уйи» беш минг томошабинга мўлжалланган стадион, қатор маданий-маиший бинолар, обод ва кўркам посёлкалар меъморчиликнинг сўнги ютуқлари асосида қад ростлади. Бу колхоз шухрати собиқ Иттифоқ ва хорижий мамлакатларга тарқалди.

КОНЕЦ ОЗНАКОМИТЕЛЬНОГО ОТРЫВКА

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3