Ёнимдаги ғанимни дўст деб билибман.
***
Мен бой эмасман деб коинмагин сен,
Ўксинма деб, Мансабга эга эмасмен.
Гар ҳалол пуқма еб, тоза бўлсанг сен,
Икки дунё аро улардин юқорида сен.
***
Бир кун оллоҳга ибодат қилиб,
Олти кун гуноҳда яшаб утасан,
Иблисларни шунда кулдириб,
Бил Тангрининг ғазабида сан.
***
Менга яратмадингиз,-дема ота онанга,
Улар борини бергадир фарзандларига.
Жонини ҳам тайёр улар сенга беришга,
Бил сен улардан абадий қарздорликда.
***
Сурамаслар у дунёда сени бойлигинг,
Ахамиятсиз ҳамда бўлган мансабинг,
Эътиборда ҳаётингда сен тозалигинг,
Ҳамда саналар қилган эзгу ишларинг.
***
Табассум ҳал қилади муаммоларни,
Сукут сақлаш олади унинг олдини.
Одат қил доим юмшоқ сўзликнгни,
Гапирганда унутма сен доноликни.
***
Тақдирни билмайсан не битган сенга,
Тангри бир нарсани сендан олганда,
Бошқа берганини қўлингдан қўйма,
Фақат ўзинга ишон оғир кўнингда.
***
Душманига доим яхшилик қилди,
Ғанимларига ҳам мехр курсатди,
Бегонадан ҳам ёрдамини у аямади,
Одий одамийликни бажариб юрди.
***
Бирига йўл берди, у ўзини юқори тўтди,
Юмшоқ гапирди, бошин эгди деб билди.
Инсонийликни билганлар уни тушунди,
У эса бажариб юрди доим одамийликни.
***
Ҳурмат қилди, бошқача бири тушунди,
Садоқатли бўлди, бири қадрин билмади,
Касбини бажарди, Бурчи, дегани бўлди,
У бажариб юрарди оддий одамийликни.
***
Поклигига қараб шогирд танладим,
Одам ажратадилар, деган таъна эшитдим.
Кўзи тўқ, қалби пок, зиёли бўлсин дегандим,
Одий одамийликни мен талаб қилгандим.
***
Шогирдларга фарзандимдек мехр кўрсатдим,
Ҳаётлари чиройли, мазмунли бўлсин дегандим. Нурмуҳаммад, Саттор, Хуршид, Бўронга, иним,
Одамийлик билан ҳар ишни бажаринг дердим.
***
Ҳар бир буюк одам ортида,
Турар доим икки фаришта.
Бири волидаю муҳтарамаси,
Бири эса оқила умр йўдоши.
***
Ҳар бир хонадонда бўлсин тиб қонунлари,
Буюк Ибн Синодан қолган олтин хазина,
Ўн ёшдан ўқишсин хар уй фарзандлари,
Бир олам билим дир, тўрт томли жилтда.
Амал қилиб юз қирқга кирингиз шунда.
***
Меъйорида харакатда доим бўлганлар,
Тўқсон ёшдан ошиб ўтганларлар.
Кам ҳаракатда доим юрганлар,
Саксонга аранг яқин келганлар.
***
Тангри деркан, сенга барака бергум,
Қариндош уруғингни доим сийласанг.
Мен сенга қарамай тескари бўлгум,
Сабаб қидириб улардан юзинг ўгирсанг.
***
Турт овлон кўп йиллар қалин дўст эди,
Бир лагандан ҳар кун ош ейишарди,
Лаганни ғанимлари ўғирлашганди,
Дўстлик тарк этди шу он дўстларни.
***
Аҳмоқ билан ақлни таққослаганда,
Аҳмоқ бўш, акл ухшар тўлиқ челакка,
Бўш челакни чертсанг шовқини оламни бузар,
Тўлиқ челак маъноли, сокин товуш чиқазар.
***
Ҳаётни қачон тоза қиламиз?
Ким бўлса ҳам, нопок бўлганда,
Сен нопок деб айта олсангиз,
Давраларга қўшмай қўйсангиз,
Масжидга ҳам йўлатмасангиз.
***
Ишга олар, пора олиб баъзи муттаҳам,
Билади, замин яратди таъмагирликка,
Ўзининг қорни тўқ бўлганида ҳам,
Тонмайди юлишдан ночор одамдан.
***
Ҳинд қизлари керак бўлса совчи қўяди,
Европада севиб қолса, ўзи изхор қилади,
Ўзбек қизи гўзал, иффатли, унда не айб,
Палаҳмон тоши деб, уни юборсанг отиб.
***
Дангаса ишни эртага қолдирай дейди,
Доно эртангини бугун бажарай дейди,
Дангаса кексайганда афсус қилади,
Доно умр қисқа, улгурай дейди.
***
Оқ подшони ўлдирганни қоралайдилар,
Халқ ҳолини яхшила деб намойиш қилган,
Юзлаб инсонларни қийнаб, осиб ўлдирган,
Оқ подшони оқлаб, нечўн мақтамайдилар?
***
Яхши одам уйини сотмоқчи бўлди,
Бўлмасин деб, ямон, қўшниларига,
Бир доно, камтарин, тоза инсонга,
Сотди ҳовлисини, анча арзонга.
***
Хажга тенгдир, муҳтож булганда қўшнинг,
Сонига қараб тансиқ таом узатиб турсанг.
Кийим кечакдан мободо қийналиб юрса,
Тузук кийимлардан сен тақдим этсанг.
***
Тош ёғса, менга ҳам, қўшнимга ҳам ёғмасин,
Қўшнимга ёғса, бири келиб урар бошимга.
Олтин ёғса, менга ёғмаса, қўшнимга ёғсин,
Бир-иккитаси келиб, тушар қулимга.
Деган мақол бордир қрим халқида.
***
Асл-тоза инсон, хақиқий мусулмон бўлгин,