Ҳар кунингни заҳар қилади,
Беш кунингни, уч кун қилади.
***
Бас қил яхши куриниш учун сайрашларингни,
Чиройли сўз ила тикан ўстига гул қўйишингни,
Ошкор қил керагида, маънавий қашшоқлигини,
Сен ҳам урин яратишга келажакни тозалигини.
***
Эри бўла туриб ўзгага нигоҳ ташласа,
Ор-номусни, иффатни у ерга урса,
Бевафоликдан ўлим афзал, буни билмаса,
Аёл деманг уни, у шайтондир асли.
***
Нопок аёл жанжалчи бўлар,
Эрни юзига чапчувчи бўлар,
Ҳаё пардасини асло унутиб,
Насл пастлигин тўрар кўрсатиб.
***
Болалар келажаги, улар камоли,
Оиладаги мехр оқибат, аёл қўлида
Оиланинг шаъни, баҳту иқболи,
Оиланинг обруйи ҳам аёл қўлида.
***
Доно аёлларга кўпроқ туғинглар дейман,
Кўпайсин дунёда яхши одамлар.
Баъзи хотинларга буни айтмайман,
Бугун ҳаддан ошиқ нопок одамлар.
***
Хақиқий севги, вафо ва садоқатни,
Баланд парвозли лочинга берган.
Беъмани, енгилтак, ўткинчи ишқни,
Тайинсиз читтакка ато этилган.
***
Инсон устидан кулган инсондан қўрқгин,
Баҳил, ғийбатчи, шилқимдан қўрқгин,
Биров сирини ошкор қилгандан қўрқгин.
Дўст деганинг, нопок бўлгандан қўрқгин.
***
Инсон яшаб ўтган умри, недир баҳоси?
Нима олди ундан халқи, ҳамда Ватани?
Ҳаётда аслида аҳмияти катта буларни,
Ассосийси қандоқ фарзанд у яратгани.
***
Бўлмаса халқ олдида тозалигинг, одамийлигинг,
Бўлса ҳам сенда мансабинг ва кўп унвонларинг,
Халққа нисбатан бўлмаса мехринг ва оқибатинг,
Бўлмас ҳаётда, халқ ичра сенинг иззат обрўинг.
***
Эй адвокат. Бегуноҳни оқлаш учун олдинг пулини.
Терговчини кўрдинг иш уюштирганни,
Қозини ҳам билдинг сотилганини,
Кўрсатдинг шунда сен ўз савиянгни,
Бегуноҳни оклолмай, уялганигни.
***
Бегуноҳни бўйнига қўйиб, қилинса қамоқ,
Кўчада юрса жиноятчи, эркин ва қувноқ,
Демак, қозиси бу ерда саводсиз, ахмоқ,
Ё нияти адолатни, халқни, ақчага сотмоқ.
***
Порахўрга бегонадир қонун қоидалар,
Пул уларни ҳар ишда доим бошқарар,
Адолат ва хақиқатдан йирокдир улар,
Одамийликни ҳам сотиб бўлганлар.
***
Эшакка мансаб тегса мабодо,
Еғилар атрофида мансаб парастлар,
Дея, Биз сизга яқин қариндошлармиз,
Буюринг, не десангиз ҳозир қилармиз.
Салла билан каллани ҳам олиб келамиз.
***
Ўтган дўстларимни ғанимин куриб,
Дўстларим одамийлигини эслайман,
Улар яшаяпти, ўша, паст бўлиб,
Ўтаман ёнидан мен ижирғаниб.
***
Дўстим яхши инсон бўлиб ўтди оламдан,
Жанозага еғилди беш мингта одам,
Эй дўстим ғаними, сен ҳам кетарсан,
Бу дунёни вақтинча мехмонидирсан.
***
Неча дўстларим ўтди оламдан,
Чиқмай ҳаётида одамийликдан,
Бу дунёда қолган ғанимларидан,
Улар донолигин қумсаб юраман.
***
Яхшилик қилгин инсонни билиб,
Бу ишингни у эслаб юради.
Сени ҳақкингга дуолар қилиб,
Хар кунинга туриб беради.
***
Ҳаётда бойликдан, мансабдан даззат топмадим,
Улардаги тубанлик ва макрдан ҳатто жиркандим.
Роҳатландим донолар билан қилган сухбатдан.
Тунларимни жаннат қилган пок муҳаббатдан,
Ва халқим учун қилинган тоза меҳнатдан.
***
Сирдош деб, дўстингга сирингни айтсанг,
У яна бир сирдош дўстига айтиб қўяди,
Илтимос, хотининг билмасин десанг,
Тунда аёлига айтиб, сухбат қилади.
Билгин, сиринг дунёга ошкор бўлади.
***
Дўстим пенсияга чиқиб ишлаб юрарди,
Дедим, -Ўнта ёш врачдан фойдангиз купроқ,
Деди, -Хар ой мендан уч юз минг бошлиқ олади.
Дедим, -Тунги капалакдан номуси эканку пастроқ.
***
Кўрдик терговчи иш уюштирганни,
Қози ҳам бу ишни қуллаганини,
Бегуноҳ инсонга ҳукм чиқазиб,
Исботладилар ўзларни нопоклигини.
***
Соҳта тадбиркор кўпайиб кетди,
Улар қора доғ миллат кўркига,
Ўз фойдасига улар, зарари етди,
Қилмас экан вафо улар халқига.
***
Меҳнаткаш, яратувчи, тоза, илмли,
Авлодлар кўпайсин, қўллайлик моддий,
Порахўрлар, нопоклар, юлғичлар насли,
Туғилишни чекланг, камайсин асли.
***
Доно билан доим юмшоқ гаплашинг,
Тоза инсон сўзлаганда, ҳурматин қилинг,
Ким бўлса ҳам гарчи у нопок бўлса,
Мулоқотни унга доим лойиғин тутинг.
***
Доно рахбар ҳар ишни қилар кенгашиб,
Нодон рахбар бошқага сўз ҳам бермайди,
Чунки кенгашда донони сўзин тинглашиб,