Оқилжон Ахмедович Ғофуров - Инсон бугун ва эртага стр 7.

Книгу можно купить на ЛитРес.
Всего за 480 руб. Купить полную версию
Шрифт
Фон

Дейлик, «Нибелунглар ҳақида қўшиқ» достони менда қандай таассурот қолдирган?

Ёвуз аждарҳони маҳв этиб, «Нибелунглар бойлигини қўлга киритган баҳодир жангчи Зигфрид кўз ўнгимизда мудом Ватан озодлиги курашчиси, доно ва олижаноб инсон сифатида гавдаланса, Кримхильда ўз эрига содиқ ва вафодор, қасоскор аёл сифатида китобхон қалбида меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотади. Ҳасадгўй ва мақтанчоқ аёл Брюнхильда ҳамда мунофиқлик, риёкорлик тимсоли, манфур қотил Хаген эса қалбимизда чуқур нафрат туйғуларини уйғотади.

«Беовульф ҳақида достон» онг-шууримда ёрқин таассурот қолдирган асарлардан биридир.

Айтиш жоизки, ушбу достон ва қўшиқларни имкон доирасида, турли манбаларда келтирилган парчалар, тақризлар, мақола ва талқинлардан ўқиб ўргандим; булар бир нуқтада бирлашиб, яхлит тасаввур ҳосил қилди.

Манбаларда ёзилишича, «Беовульф ҳақида достон» VIIIIX асрларда яратилиб, Х аср бошларида ёзиб олинган. Достон икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида Дания қироли Хротгар саройи тасвирланади.

Қирол Хротгар ўз аъёнлари билан ўтказадиган базму жамшидларга мўлжаллаб, оромбахш бир гўшада ҳашаматли меҳмонхона қурдиради. «Хеорот», яъни «Буғу қасри» деб аталган муҳташам бинода кайфичоғлик, шодумон ҳаёт қирол орзулагандек, узоқ давом этмайди. Модомики, олам яралгандан буён осудалик остида ҳамиша таҳлика пинҳон; зеро, одамзодга тўкис ҳаловат азалдан курашларсиз насиб этмаган ва абад шу ақида ўз кучида қолаверади. Ёвузлик ҳамма даврларда, ҳамма вақт эзгулик йўлини тўсгани-тўсган

Воқеан, денгиз бўйидаги қўланса ботқоқликларда Грендель исмли даҳшатли махлуқ яшарди. Бу нафси ўпқон, тасқара махлуқ қоронғу кечалари қўққисдан пайдо бўлиб, ғафлатда қолган қирол жангчиларини ер тишлатиб, ея бошлайди. Саройдагилар росмана ваҳима ичида қолади. Ногаҳоний кулфат-мусибатдан қаттиқ қайғуга ботган қирол Хротгарнинг қалбини изтироб ва надомат туйғулари беомон жизғанак эта бошлайди «Наҳот дунёда ёвуз кучлар ҳукмрон, эзгулик забун?! Наҳот анави юҳо Грендель саройдаги одамларимни битта қўймай ўлдириб, гўштларини бурдалаб еб кетаверади! Адолат қаерда, қани ҳақиқат?! Наҳотки ер юзида балойи нафс Гренделни яксон эта оладиган қудратли куч йўқ?!.»

Зим-зиё тун. Осмон хира, тунд. Атроф осуда, сокин. Фақат чигирткалар чириллайди, қурбақалар «вақ-вақ» қилади, холос. Қирол Хротгар ва саройдагилар эшик-деразаларни маҳкам беркитиб, уйқуга кетган. Фақат бошига дубулға, эгнига совут кийиб, қўлига қалқон ва найза тутган соқчилар бедор. Асаблари таранглашган соқчилар хавотирга тушиб, ўз ҳудудларини зийрак нигоҳ билан қўриқлашмоқда. Ваҳоланки, ўша даҳшатли махлуқ кутилмаган вазиятда доғда қолдириб, ўлдирувчи ҳамла қилиши мумкин! Равшанки, ҳар қандай хавф-хатарга доимо тайёр туриш керак, акс ҳолда ҳамма одамхўр махлуққа луқма бўлиши муқаррар!

Тун гўё осуда ўтмоқда. Бирор хавф-хатардан нишона йўқ, Грендель қайларгадир гумдон бўлгандек. Шу боисми, бироз хотиржам тортган соқчи-ясовуллар ихтиёрини бирин-кетин ширин уйқуга топширди. Алланечук ҳиссиётлар измида ҳушёрликни қўлдан бермаётган хилватдаги ёлғиз Халдоур ҳам азбаройи толиққанидан ғайришуурий равишда мижжаларини юмди ва абадий уйқуга кетди.

Бу асно нафси ҳакалак отган одамхўр Грендель тубсиз ботқоқлик қаъридан шалоп-шулуп юзиб чиқиб, ер юзига кўтарилди-да, ими-жимида судралиб, одамлар яшайдиган маконга тобора ёвуқлашиб келаверди. Ҳолбуки, очофат махлуқ зимистон кечанинг айни лаҳзаларида энг сергак соқчилар ҳам ғафлат уйқусига асир бўлишини равшан англаб етганди. Ҳар қалай, Грендель оҳиста яқинлашиб келиб, қалқон ва найзасини мармар деворга суяб, шундоққина майса устида пишиллаб ухлаб ётган боёқиш соқчи-аскарни томоғидан хиппа бўғди-да, жони узилгач, қонини ҳузур қилиб сўра бошлади. Сўнг, гўштларини бурдалаб, ҳалқумига тиқа бошлади. Нафси қонмагач, хиёл нарироқда ухлаб ётган одам боласини ҳам иштаҳаси карнай бўлиб, емоқчи бўлиб турганди ҳамки, дафъатан метиндек қаттиқ қўллар махлуқнинг елкаларидан куч билан чангаллаб олди.

Илкис одамхўр махлуқнинг ғазаби қайнади: ким экан у, мен билан олишмоққа юраги довлаган жонзот?! Дунёда ҳали менга бас келадиган қудратли куч йўқ! Магарда паймонаси тўлган биронта ахмоқ бўлса, бешбадтар бўлсин  бир зарб билан мажақлаб, суякларигача қолдирмай, ғажиб ташлайман!

Дарғазаб Грендель шахд силтаниб, рақибига юзма-юз бўлди ва бутун вужуди алланечук ҳиссиётлар залворидан зирқираб, чунонам музлаб кетди. Эвоҳ, унинг қаршисида нигоҳлари қаҳр уфураётган, бақувват билакларида адоқсиз куч-қувват ўйноқлаётган, мушаклари йўғон, ҳайбатли паҳлавон ғолибона кўкрак кериб турарди! Бу  «одам-бўри» Беовульф эди!

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3