Давлат халқнинг вакили, миллатнинг эмас. Узоқни кўзлаган давлатчилик «мильлат» тушунчаси устига қурилмаслиги керак. Чунки миллат доим ўзгариб туради. Бундай давлат ўз ғилофига ўралишга, дунёда юз бераётган жараёнлардан узилиб қолишга маҳкум. Бундай давлатнинг асосини ташкил қилган «мильлат» тушунчаси глобал олди-бердиларга дош бера олмайди. Миллат устига қурилган давлат ана шу миллатни ўзгаришсиз сақлаб қолишга ва шу билан ўз мавжудлигини таъминлашга интилади. Бу эса халқни тушкунликка олиб келади.
Бугун ўзбек тилини бошқа тиллардан кириб келган сўзлардан «тозалаш»га интилиш ҳолати кузатилмоқда. Бу аҳолининг баъзи қатламларида миллий муҳимлик авж олганидан далолат. Энг ачинарлиси, бундай таклифлар ўқимишли, дунёқараши нисбатан кенг шахслардан чиқмоқда. Сергак ва маънавий бутун одам тилимиз ўнлаб тилларнинг қоришмаси эканини, тил тинимсиз ўзгариб, янгиланиб ва бойиб боришини билади. Бу жараённи ортга қайтаришга интилиш самарасиз ва зарарли ҳаракат. Бунга сарфланган кучни бошқа бунёдкорроқ мақсадга йўналтирилса, жамият учун қанча фойдали ишлар қилса бўлади.