Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам 2. Ҳақиқатхон, танишайлик стр 9.

Шрифт
Фон

Ақл сиз учун яратган сохта шахсиятни сизга рол қилиб бириктириб қўяди. Бу ролдаги қаҳрамон бахтли ёки бахтсиз, кучли ёки ожиз, муҳим ёки қадрсиз бўлиши мумкин. Бу рол сизга ёқмаслиги, унинг яшаш муҳити, шароити, усуллари, тамоиллари сизга мос келмаслиги мумкин. Лекин сиз бу ролдан воз кеча олмайсиз  чунки ўзингиз сиз учун рол танлаш ҳуқуқини ақлга берадиган шартномага имзо чеккансиз.

Бу бузғунчи шартномани бекор қилиш учун сизга озгина сергаклик ва анчагина шахсий куч керак. Сергакликнинг бадали  муҳимликдан қутулиш бўлса, шахсий кучнинг асоси бўлган ҳаётий қувватни ошириш  яшаш тарзи ва ҳаёт билан олди-бердиларни маромга келтириш ҳисобидан бўлади.

Суҳбатимиз мазмуни нотўғри ўзанга кетиб қолмасидан, сизни бир нарса ҳақида огоҳлантириб қўяй. Ақл келтириши мумкин бўлган зарарларни сизга етказиш илинжида уни таърифлашда ишлатган ибораларимга алданиб, ақл мутлақо шум нарса экан деган ҳаёлга бориб қолманг. Ақл  жуда ҳам фойдали ва керакли қурол. Баён бошида у бизга табиатдан бошқа заифликларнинг ўрнини тўлдириш учун атайин берилганини айтганимни эсланг.

Лекин, ҳар нима бўлганда ҳам, ақл қуроллигича қолиши лозим. У  бошқарувчи эмас, бошқарув қуроли, воситаси. Агар у керакли жойда ва керакли йўсинда ишлатилса, жуда катта ва бунёдкор ишларни қилиши мумкин. Аммо уни бошқарувга яқин келтирилса  у каттагина ишкалларни ҳам келтириб чиқаради. У ўзи табиатдан бошқарувга мойил. Шу боис, унга у аслида бир қурол эканини эслатиб, уни сергакликка қайтариб туриш керак.

Мен эса сизга бу асов отни ўз измингизга солиш учун зарур амалларни баҳоли қудрат баён этаман. Фақат, шуни унутмангки  мен айтаётган усуллар атиги юзлаб усуллар орасидан танлаб олинган намуналар, холос. Умумий тамоилни билиб олсангиз  усул танлаш ҳеч гап эмас. Сиз ҳатто ўзингиз янги усул ишлаб чиқиб, уни самара билан қўллашингиз мумкин.

Адолат юзасидан айтишим мумкин  сизга баён қилаётган барча сирларимни кашф қилишда менинг ақлим бевосита иштирок этган. Мен ундан жуда ҳам мамнунман. Мамнунман  лекин уни қаттиқ назорат остида тутиб тураман. Тан оламан  ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқмайман (менга асов отларнинг ҳам энг асови берилган), лекин у издан чиққанда ҳам сергаклик уни яна жойига қайтаришга ёрдам беради. Шу катта хизмати учун ҳам сергакликни доим ҳаммага тавсия қиламан.

Ҳудди ана шу сергакликни йўқотмаган ҳолда, ўзлигимизни тадқиқ этишда давом этамиз. Навбатда ақлнинг энг оғир ҳасталиги  муҳимлик ҳақидаги суҳбат. Қани, ўзларидан бўлсин.

Сешанба  Муҳимлик

Беқиёс таққослаш

«Бағриторлик  бошқа одамларнинг ютуқ ва хатоларини, фазилат ва камчиликларини, диний ирқий миллий жинсий ёки ғоявий хусусият ва ўзига хосликларини борича қабул қила олмаслик ҳолати»

(шахсий изоҳли луғатимдан)

Муҳимлик  жуда бадавлат туйғу. У ақл қарамоғи остида жуда кўп куч-қудрат ва тарафкашлар орттирган. Унинг шахсият салтанатидаги таъсири жуда катта. Лекин ҳар қандай кучли туйғуни ҳам унинг қудратини таъминлаб турадиган васийларидан маҳрум қилиб енгиш мумкин. Биз ҳам шундай йўл тутамиз  бу бўлимда муҳимликнинг энг яқин ва содиқ тарафкашларидан бирини ўзимиз томонга оғдириб оламиз.

Танишинг, таққослаш  шахсий муҳимлик туйғусининг арзандаси. Унинг мавжуд бўлишдан биргина мақсади  муҳимликни ошириш. Бирор ким ёки нарсага берилган ортиқча ёки ўта паст баҳоларга айнан унинг тамғаси босилган. У ақлнинг қозихона бўлимида ўтириб олиб, ҳамма нарсанинг «асл» баҳосини аниқлаш билан шуғулланади.

Биз ҳар доим бирор одам, нарса ёки воқеага уни шунга ўхшаш ёки қарама-қарши шахс, буюм ёки ҳолатга таққослабгина баҳо берамиз. Бунинг натижасида ҳаётимизда иштирок этаётган (баъзан эса умуман мавжуд бўлмаган) тушунчалар аҳамятлилик, кераклилик, диққатга ёки ҳурматга арзишлик, қадрлилик, муқаддаслик ва бошқа минглаб мезонларга асосан турли токчаларга сараланади. Бунда таққослаш баҳосидан яхши ўтган тушунчалар муҳимликнинг кўз олдида бўлган юқори токчалардан, тасдиқдан ўтолмаганлари эса биз аҳамят ҳам бермайдиган энг қуйи токчалардан жой олади.

Уйингиздаги буюмлар ёки жавонингиздаги китобларни кўп ишлатишингиз ёки қийматига қараб шундай тартиблаб қўйганингиз жуда яхши  бу сизга керакли нарсани керакли жойдан топишга ёрдам беради. Албатта, энг кераклилар шундоқ қўл остингизда бўлади, сиз ҳам тез-тез уларни кўриб, чангларини артиб турасиз.

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3