Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам 2. Ҳақиқатхон, танишайлик стр 4.

Шрифт
Фон

Одамзот эса ўзини турли хил йўллар билан мудофа қилиш чораларини олдиндан кўриб қўйишни ўрганган. Шу боис у мудом атроф дунёдан хабардор бўлиб туриши шарт эмас. Бундай бекорчиликдан нима қиларини билмай қолган ақл сезгилардан келаётган маълумотларни тўхтатиб қўйиб, хотирадаги эски маълумотларни қайта таҳлил қилишга тушади. Шунинг учун ҳаёлларига чуқур кириб кетган одам ёнига биров келганини ҳам сезмай қолиши мумкин.

Сезгилар  деҳқончилик ускуналарига ўхҳайди. Улар бизнинг ихтиёримизга фойдаланиш учун берилган. Ҳудди ишлатилмай турган меҳнат қуроллари занглаб қолгандай, улар ҳам қанча кам ишлатилса, шунча ўтмаслашиб, ожизлашиб боради. Шундан, минглаб йиллар мобайнида ақл ўсгани сари, одамзот сезгилари сусайиб келган.

Барча жонзотлар ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида сезгилари етказаётган маълумотларни билим қилиб тўплайди, бу билимларни ўз турини мукаммалроқ қилиш учун ишлатади. Шу билимлар сабаб, атроф муҳитга мослашувчанроқ бўлади, яшовчанлиги ошади. Бир сўз билан айтганда, ривожланишдан тўхтамайди.

Бошқа мавжудотлардан кўпинча ўзини юқори ҳисоблайдиган одамзот эса минг йиллардан бери ўз наслининг сезгилари ўлишига, турли хил ҳатарларга қарши туриш қобиляти, иммунитети сусайишига  одамзот деган турнинг табиий ривожланишда орқага қараб кетишига эришмоқда, холос. Ёввойи табиатда ҳеч бир жонзот ўз турига тажоввуз қилмайди  лекин табиий илдизларидан узоқлашган одамзот тарих давомида бир-бирини қириб келади. Бу ҳам бўлса, ақл ҳукмронлиги остида биз тараққиётда орқага қараб кетаётганимиздан дарак эмасми?

Табиий билимлар  яшаб қолиш учун етарли, холос. Тараққиётда илдамлаш учун кўпроқ орттирилган билим даркор. Бунинг учун эса онгимизни ақл ясаб берган олтин қафасдан чиқариб, унга ҳар бир лаҳзадан билим олишга имкон беришимиз керак. Ақл анойи эмас  у ўз тахтидан осонликча воз кечмайди. Лекин, унутманг, уни ҳам биз орттирганмиз  демак, жиловлаш ҳам ўз қўлимизда. Табиий ривожланишда илгари силжишга хизмат қиладиган билимлар  илмдир. Ақлнинг билим устидан тўлиқ ҳукми бор  лекин илм устидан унинг ҳеч бир ҳукми йўқ. Шундай экан, кучли шахс бўлишнинг энг самарали усули  илм орттиришдир.

ОИТС

«Орттирилган Илм Танқислиги Синдроми ёки ОИТС  одам шахсиятидаги унинг тўғри ва баркамол ривожланишига тўсқинлик қулувчи жихатлар фаолияти натижасида келиб чиқувчи ижтимоий зарарли ҳолат»

(шахсий изоҳли луғатимдан)

Тан олиш керак  иммунитет тизимига зарба берувчи ОИВ (одам иммунитети вируси) ўтган асрнинг энг ҳавфли касаллиги «унвонини олишга тўла ҳақли. Бу вирус организмнинг энг муҳим таркиби  химоя воситасига зарар етказади. У ҳудди қамалда тутилаётган шаҳарга яширинча кириб, унинг дарвозаларини босқинчиларга ичкаридан очиб берган жосусларга ўхшайди: у танага тушиб, унда бошқа касалликларнинг кириб келиши ва ривожланиб кетишига қаршилик қиладиган «аскар» қон доначаларига зарба беради. Натижада одам оддийгина грипп ёки бошқа енгил юқумли ҳасталикдан ҳам ҳалок бўлиши мумкин.

Аммо бу бўлимда биз унинг оғаси бўлган илм танқислиги синдроми ҳақида суҳбатлашамиз. Иммунитет танқислиги каби илм танқислиги ҳам алоҳида шахс ва бутун жамиятга катта ҳавф туғдиради.

Келинг, аввал билим ва илм тушунчаларини фарқлаб олайлик. Биламизки, одам икки метафизик дунёни ўзида жамлаган  моддият ва маънавият. Моддий дунёга ақлимиз, маънавий дунёга қалбимиз ҳукмрон. Бундан келиб чиқадики, моддий дунёни бойитиш учун тўпланадиган маълумот ва тушунчалар  билимдир. Маънавий юксалиш учун зарур тушунча ва қадриятлар  илмдир. Ҳар қалай, мен шундай тушунаман. Уларни моддий билим ва маънавий билим деб ҳам аташ мумкин.

Бугунги кунда моддий билимдан тақчиллигимиз йўқ, Худога шукр. Нима бўлса ҳам, маълумот асрида яшаймиз  бутун бир кутубхоналарни бармоғимиздек келадиган ускунага солиб юрса бўлади. Ўзимизда борини ўзимизда оляпмиз  ўзимизда йўғини замон имкон бергани учун чет элларга бориб эгаллаб келяпмиз. Хуллас, замон талабидаги моддий билимларни эгаллаяпмиз.

Аммо бу билимлар, ўз таърифига кўра моддий дунёни бойитишга хизмат қилади. Иқтисодчи миллатнинг моддий бойликларини кўпайтириш сирларини ўрганяпти, мухандис моддий жиҳоз ва ускуналар яратяпти, меъмор моддий бинолар қуряпти. Тиббиёт сирларини ўрганиб, жисмоний соғлигимизни мустаҳкамлаяпмиз  кимё ва физика орқали моддий дунё сирларини кашф этяпмиз.

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3