Ибадулла Байджанов - Архитектура назарияси стр 7.

Шрифт
Фон

Тарих жамиятга доимо «чақириқлар» ташлайди. Унга мос келувчи «жавоблар», вужудга келган муаммолар ечими ижодий фикрловчи озчилик  элита томонидан амалга оширилади. Элита мавжуд чақириқларга жавоб топиш қобилиятини йўқотса ўзининг жамиятдаги ҳурматини йўқотади ва уни куч билан сақлаб қолишга интилади. Ана шунда ижтимоий бирликка путур етади, ажралиш юз беради. Бу эса цивилизацияни ҳалокатга олиб келади.

Унинг қарашлари, айниқса цивилизациянинг босқичлари ва унинг доирасимонлиги ҳақидаги фикрлари О. Тоффлер (1928 й. туғилган) ва У. Ростоу (1916 й. туғилган) томонидан иқтисодий нуқтаи назардан янада такомиллаштирилди. Жумладан, О. Тоффлер жамият тараққиёти унинг бошланишидан то ниҳоясигача уч босқични босиб ўтади, дейди. Булар а) анъанавий жамият (индустриалгача бўлган давр), б) индустриал жамият, в) ахборотлашган жамият (постиндустриал жамият) лардир.

Ўзбекистонннинг бир қатор тарихчилари ҳам бу масаланинг ўзига хослигини таъкидламоқдалар. Маълумки, шўролар даври тарих фанида кишилик жамияти тарихини 5 та ижтимоий-иқтисодий формациялар (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва социализм) га бўлиб ўрганиш услуби қўлланилди. Олимларнинг фикрича жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини 5 та формацияга бўлиб ўрганиш эндиликда замон талабига тўғри келмай қолди.

Чунки Ўрта Осиё халқлари тарихи мисолида оладиган бўлсак, қулдорлик тузуми махсус ижтимоий-иқтисодий формация сифатида бизда бўлмаган. Социалистик жамият эса тарих тақазо этмаган хаёлий бир уйдирма бўлиб чиқди. Ўрта Осиё шароитида ана шу 5 ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг фақат учтасигина (ибтидоий жамоа тузуми, феодал жамияти ва капиталистик муносабатларнинг дастлабки босқичлари) юз берганлигини таъкидлаш мумкин.

Совет даври жамияти эса колониал давлат капитализми шаклида ривожланди. Энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунимизга қадар бўлган жараённи даврлаштириш масаласи ҳозиргача ўзининг тўлиқ илмий ечимини топгани йўқ. Цивилизацион даврлаштириш асосида инсоният тарихида юз берган маданий юксакликлар ётади. Шу маънода кишилик тарихи ўз тараққиёт йўлида 5 марта цивилизацион юксалишларни бошидан кечирди.

Биринчи цивилизация милоддан аввалги учинчи минг йилликда Евфрат ва Дажла, Нил ва Ҳинд дарёлари ҳавзаларида юз берди. Шунинг учун у тарихга «Қадимги Шарқ цивилизацияси» номи билан кирди. Унинг таъсир доираси милоддан аввалги 3-минг йилликнинг охирларида Хуросонга ва 2-минг йиллик бошларида Мовароуннаҳрга ёйилди. Иккинчи жаҳон цивилизацияси милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталарида Греция ва Римда юз берди. У тарихда «Антик давр цивилизацияси» номи остида маълум.

Унинг таъсир доираси македониялик Александрнинг Қадимги Шарққа томон ҳарбий юришларидан сўнг Ўрта Осиёга кириб келди. У «Осиё-Европа эллинизм цивилизацияси» шаклланишига олиб келди. Учинчи цивилизация ўчоғи Мовароуннаҳр ва Хуросон бўлиб, ушбу ҳудудларда милодий IX  XIII асрларда юз берди, унинг таъсирида Европа уйғонди. Тўртинчи цивилизация XIV  XV асрларда Европа ва Осиёда юз берган уйғониш даври билан боғлиқ. Бешинчи цивилизация бутун жаҳонни қамраб олган ХХ аср цивилизациясидир. Цивилизациялар оралиғида нотекис ривожланишлар, турғунликлар, инқирозлар юз бериб турган.

Шунинг учун кишилик тарихи цивилизацияларнинг узлуксиз тарихидан иборат эмас. Ҳозирги пайтда тарафдорлари кўп концепциялардан бири планетамизнинг ягоналиги, «умумий уй» эканлигини асослашга йўналтирилган ягона цивилизация концепциясидир. Бунинг исботи сифатида бу қараш тарафдорлари Ер юзи бўйича  а) жаҳон хўжалиги ва бозорининг мавжудлиги, б) глобал муаммоларнинг умумийлиги, в) жаҳон фанининг мавжудлиги, г) дунёда ҳарбий мувозанат борлиги ва шу кабиларни кўрсатадилар.

Архитектура сўзи бизга қадимги грек тилидан кириб келган, унинг маъноси «катта қурувчи», «бош қурувчи» деганини англатади, шунингдек меъмор тушунчасини билдиради. Бу демак инсонлар фаолияти ва ҳаёт учун бино ва иншоотларни фазовий муҳитини шакллантиришни англатади.

Шунингдек архитектура сўзи билан шундай вазифаларни иш фаолиятини яъни уларни бутун ҳаётий жараёни жамият ва алоҳида одамларни  иши, маиший яшаши, маданияти, мулоқати, дам олиши ва хакозалар.

Шунингдек ҳар қандай санъат тури каби архитектура жамиятни ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, унинг тарихи, дунёқараши ва ғоялари билан.

Тасодифан эмаски улуғ тамаддунлар фақат урушлар ёки савдо билан эсламасдан аввало унинг архитектура хайкаллари қолганлари билан эслашади.

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3