Каримов Исмоил - Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография стр 3.

Шрифт
Фон

 механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлаш, технологик билим ва малакаларни меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария-гигиена талаблари асосларини ўргатиш;

 ўқувчиларни бозор иқтисодиёти қонуниятлари талаблари асосида сифатли, рақобатбардош истеъмол моллари, меҳнат маҳсулотлари етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш воситаларини ўргатиш, иш бошқарувчи (менеджерлик), ҳомийлик, ишбилармонлик сифатларини шакллантириб бориш ва ривожлантириш;

 ўқувчиларга билимга интилиш ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишиларига нисбатан ҳурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш;

 халқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали халқнинг миллий руҳини, яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш. Миллий қадриятлар, тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг бой меросини ўргатиш, амалий фаолиятларда улардан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;

 янги ишлаб чиқариш ва ахборот технологиялари, компьютер техникаси, янги техника ва жиҳозларнинг қўлланилиши соҳаларини замонавий талаблар даражасида ва жаҳон тажрибаларига мос ҳолда ўрганишларини таъминлаш;

 юқори синфларда турли мутахассисликларнинг касбий фаолиятида қўлланиладиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, мосламалардан фойдаланишни ўргатиш [209; 3-5-б.].

Булардан кўринадики, технология фани мактаб ўқувчиларига таълим-тарбия беришда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли технология фани дарсларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Айниқса, бунда педагогик технологиялардан фойдаланиш яхши натижалар беради, деб ҳисоблаймиз. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги таълимий-тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларни ҳам бажариш зарур бўлади:

Таълимий вазифа  ўқувчиларнинг баркамол шахслар бўлиб шаклланишлари учун уларга меҳнат жараёнлари, касблар, умумий технология, техника ва ишлаб чиқаришнинг илмий асосларини ўргатиш, уларни касб танлашга йўналтириш, камида учта касб билан дастлабки таништириш орқали уларнинг касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ва касб-ҳунар коллежларида ёки ҳунар мактабларида ёки техникумларда таълим олишга тайёрлашдан иборат.

Тарбиявий вазифа  ўқувчиларда меҳнат кўникмаларини шаклланти-

риш жараёнида меҳнат ва касбга муносабатларида юқори ахлоқий сифатларни, ижодий ёндашувни, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, тежамкорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда нафосат туйғусини сингдириб боришдан иборат.

Ривожлантирувчи вазифа  технология фани машғулотлари жараёнида ўқувчиларга ақлий, жисмоний, ахлоқий, бадиий-эстетик тарбия ва таълим бериш, технология фани дарсларида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бошқа фанларда ҳам қўллай олиш хислатини таркиб топтириш, касбгача тайёргарликларини амалга ошириш орқали уларнинг баркамол шахслар бўлиб етишишларигаёрдам беришдан иборат [209; 6-б.].

Технология фани фанининг мазмуни шартли равишда учта қисмга, яъни меҳнатга тайёргарлик, касблар бўйича тайёргарлик ва касбгача махсус тайёргарлик қисмларига бўлинади. Бу қисмларнинг ҳар бир машғулотнинг таркибига сингдирилиши, уларни ўқитувчилар ва услубчилар томонидан илмий-услубий нуқтаи назардан ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиб борилиши технология фани машғулотларининг аниқ мақсадга йўналтирилган бўлишини ҳамда муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайди. Технология фани бўйича юқорида айтиб ўтилган таълим йўналишлари мактаб атрофидаги корхона, ташкилот, хўжалик ва касб-ҳунар коллежларида кенг тарқалган соҳалар, касбларга мувофиқ танлаб олинади. Шунга кўра ҳар бир мактабда технология фанининг қуйидаги йўналишлари ёки улардан айримлари асос қилиб олиниши мумкин: технология ва дизайн, сервис хизмати, умумлашган. Бунда технология ва дизайн йўналиши ёғочга ишлов бериш технологияси, пластмасса ва полимер материалларга ишлов бериш технологияси, металлларга ишлов бериш технологияси, электротехника ишлари, рўзғоршунослик ишлари; сервис хизмати йўналиши эса пазандачилик асослари, газламага ишлов бериш технологияси, рўзғоршунослик асослари бўлимларидан ташкил топган. Умуман олганда 5-7-синфлардаги технология фани дарслари асосан қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

1. Умумий тушунчалар (материалшунослик асослари).

2. Асбоб-ускуналар ҳақида маълумот ва ишлатиш усуллари.

3. Машина, механизм, станоклар ва мосламаларнинг умумий тузилиши ва ишлатиш асослари.

4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси.

Бундан ташқари ҳар бир асосий йўналиш бўйича уй-рўзғор маданияти ва унга тегишли таъмирлаш ишларини бажариш кўникмалари шакллантири-либ борилади. Ҳар бир йўналиш бўйича ишлатиладиган электротехника воситалари, улардан тўғри фойдаланиш ҳамда таъмирлаш асослари ўргатилади. Ҳар бир асосий йўналиш бўйича компьютер техникасидан фойдаланиш масалалари юзасидан дастлабки маълумотларни бериш кўзда тутилади. Ҳар бир дарс мазмунига боғлиқ ҳолда иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик билимлар ҳамда хавфсизлик техникаси қоидалари ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда ўргатиб борилади, касблар турларига оид билим, кўникма ва малакалар мактаб жойлашган ҳудуддаги имконият ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда танланадиган касблар асосида шакллантирилади.

Технология фани бўйича машғулотларни амалга ошириш учун қуйидаги ташкилий ва услубий вазифаларни ҳал қилиш лозим:

Ташкилий вазифалар. Технология фанидан назарий машғулотлар

учун ўқув хонаси ва амалий машғулотлар учун ўқув устахонаси ташкил қилиш ва уларда хавфсиз ишлаш ҳамда қулай меҳнат шароитларини яратиш. Ўқувчиларни машғулотлар учун зарур хомашё, материал, асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда мосламалар, механизмлар станоклар билан амалий ишлаш жараёнини ташкил қилиш. Санитария-гигиена ҳамда меҳнат ҳавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш ва мунтазам назорат қилиб бориш. Ўқувчиларни турли касблар бўйича меҳнат жараёнлари ва касб эгалари билан яқиндан танишишларини амалга ошириш учун корхоналар, жамоа хўжаликлари, ташкилотлар, муассасалар билан доимий алоқа ўрнатиш.

Расмий ҳужжатлар: меъёрий режалаштирувчи ҳужжатлар, устахонада хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена талаблари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига доир ҳужжатларни юритиш.

Услубий вазифалар. Машғулотларнинг ярим ва бир йиллик иш режаларини тузиш, бунда маҳаллий шароитлар, эҳтиёжлар ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, касблар таснифи асосида ўқувчиларни яқиндан таништириш мумкин бўлган касб турларини танлаш. Ўғил ва қиз болаларнинг ўзига хос меҳнат машғулотларини ва касб танлашларини амалга ошириб бориш. Машғулотларда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, янги дидактик материаллар, воситалардан кенг фойдаланиш, технология фани таълими ва тарбиясининг бирлигини таъминлаш. Ўқувчиларда турли касбларга тегишли дастлабки меҳнат кўникма ва малакаларини, меҳнатсеварликни шакллантириш. Технология фани дарслари жараёнида ўқувчиларни ақлий ва ахлоқий жиҳатдан ривожлантириб боришда уларнинг ёш хусусиятларини, шахсий психологик ва физиологик сифатларини ҳисобга олиш. Ўқувчиларнинг билими, кўникма ва малакаларини рейтинг тизими асосида назорат қилиб бориш [209; 8-9-б.].

Мактабда технология фани таълими ва тарбияси, касбга йўналтириш жараёнини ташкил қилиш ҳамда уни амалга оширишда педагогика, дидактика, психология, физиология, хусусий методика ва бошқа фанларнинг илмий хулосаларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилган. Машғулотлар мавзуи амалиёт билан ўқув мазмуни тарбиявий муаммоларни ҳал қилиш билан уйғунлаштирилган ҳолда бўлишини таъминлаш зарур. Фан бўйича ўқув дастури асосида олиб борилган ўқув-тарбия ишлари натижаларини, ўқувчиларнинг ўзлаштиришларини, аниқлаш ва назорат қилиш Давлат таълим стандарти асосида амалга оширилади. Умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синфларида ўқувчилар сони 25 ва ундан ортиқ бўлса, технология фани дарслари шу синфлардаги ўқувчиларни икки гуруҳга ажратган ҳолда олиб борилади. Халқ ҳунармандчилигининг айрим нодир касбларини ўрганиш учун уста-шогирд ёки ота-ўғил, она-қиз шаклларидан фойдаланилади. Бундай машғулотларни тегишли халқ усталари билан мактаб ўртасида тузиладиган шартномалар асосида ташкил қилинади. Дастурдаги технология фани йўналишлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш кетма-кетлиги маҳаллий шароит ва имкониятлар ҳисобга олинган ҳолда ўқитувчи

Ваша оценка очень важна

0
Шрифт
Фон

Помогите Вашим друзьям узнать о библиотеке

Скачать книгу

Если нет возможности читать онлайн, скачайте книгу файлом для электронной книжки и читайте офлайн.

fb2.zip txt txt.zip rtf.zip a4.pdf a6.pdf mobi.prc epub ios.epub fb3